Эрталабки рейд: мэр кўчаларни таъмирлаш ишларини тезлаштиришни талаб қилмоқда

2025 йил 27 май куни Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев тегишли муассаса ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда Ж. Шамшиев ва Демократ кўчаларида бўлиб, шаҳар инфратузилмаси билан боғлиқ бир қатор масалаларни кўриб чиқди.

Рейд давомида Демократ кўчасидаги йўлларни кенгайтириш ва капитал таъмирлаш ишлари суст кетаётгани таъкидланиб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш, сифатини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ