Хорижда яшаётган қирғизистонлик журналист Болот Темиров ўзининг куни-кеча ҳибсга олинган «Клооп» нашри ходимлари билан алоқадор эканига оид президент Администрацияси матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков берган маълумотини «ёлғон» деб атади. Бу ҳақда Темиров ўзининг Telegram-каналида ёзган. Темиров эслатишича, Ўринбеков версиясига кўра, гўёки айнан бадарға қилинган журналист «Клооп»нинг собиқ ва амалдаги ходимларининг «сохта текширувлар» ўтказишини молиялаштирган. Ўз жавобида у мулозим сўзларини «ҳибсларни…
Батафсил...Kun: 29.05.2025
Тўқтўғул сув омборига оид статистик маълумотлар махфийлаштирилди
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида жойлашган Тўқтўғул сув омборидаги сув ҳажмига оид маълумотлар энди «Электр станциялари» ОАЖ сайтида жамоатчилик учун эълон қилинмайди. Бу ҳақда Economist.kg нашри маълум қилди. Бундан ташқари, ОАВ ёзишича, тегишли статистик маълумотлар 15 майдан бошлаб янгиланишни тўхтатди. «Электр станциялари» журналистларга шу ойдан бошлаб сув омборидаги ресурслар ҳажми ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаслигини тасдиқлади, чунки маълумотлар «фақат расмий фойдаланиш учун» тоифасига…
Батафсил...Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахти мақомини олди
Самарқанд шаҳри Ислом дунёсининг маданият пойтахти мақомини олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. «Ислом дунёсининг маданият пойтахти» рамзий байроғи ва ҳайкалчасини Республика Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевга Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти (IСESCO) раҳбари Салим ибн Муҳаммад Малик топширди. Мазкур маросим «Ислом дунёси маданий мероси ва маданий ифодалари: хаттотлик,…
Батафсил...