Қирғизистонда бой одам бўлиш учун юқори лавозимдаги амалдорнинг қариндошиман, дейишнинг ўзи кифоя Агар бугун республикада Ильф ва Петровнинг «Олтин бузоқ» романида тасвирланганидек анжуман ўтказилса, унда лейтенант Шмидтнинг болалари эмас, генерал-полковник Ташиевнинг болалари қатнашган бўларди. Ягона фарқ шундаки, лейтенант Шмидтнинг энг истеъдодли болаларидан бири Остап Бендер миллион рубль ишлаб олишни орзу қилган. Ташиевнинг сохта болалари эса осонликча юз минглаб долларларни ишлаб…
Батафсил...Kun: 20.05.2025
Ҳаж-2025: Зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи 21-май куни парвоз қилади
Бу йилги Ҳаж зиёрати бошланиш арафасида. Ўш-Мадина йўналиши бўйича биринчи рейс 20-21 май кунлари амалга оширилади. Бишкек-Жидда йўналиши бўйича биринчи рейс 24-май куни амалга оширилади ва 29-майгача давом этади. Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Саудия Арабистони қироллиги Қирғизистонга 6060 квота ажратган. Зиёратчиларга 139 нафар ҳожи раҳбарлик қилиши кутилмоқда.
Батафсил...Азон Глобал: Мубашшир Аҳмад ДХХнинг тергов ҳибсхонасида сақланмоқда
Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг ҳолати ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз: Мубашшир Аҳмад домла Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётгани аниқланди. Бугун, 2025 йилинг 20 май, сешанба куни уни фақат бир нафар яқини (укаси) билан кўришишга рухсат берилган. Укасининг гувоҳлик беришича, устоз Мубашшир Аҳмад терговчи ва…
Батафсил...Қирғизистонда суд мажлисларини аудио ва видеога ёзиб олиш мажбурий бўлди
20 май куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ушбу ҳужжат орқали Жиноят-процессуал кодекси ва суд тизимига «видео-конференц-алоқа» ва «трансляция» тушунчалари киритилади. Шунингдек, эндиликда Қирғизистонда суд мажлисининг бориши аудио ва видео воситалар орқали мажбурий тарзда қайд этилади. Агар суд мажлисининг аудио ва видео ёзувлари мавжуд бўлмаса, бу суд қарорини ўзгартириш, қайта кўриб чиқиш ёки…
Батафсил...Қирғизистонда ички ишлар органи собиқ раҳбари Қўлбаев билан алоқадор бўлгани учун ҳибсга олинди
Чуй ва Талас вилоятлари уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг собиқ бошлиғи Талас Бегалиев уюшган жиноий гуруҳга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб, Kaktus.Media нашри хабар берди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Бегалиев 2022 йил июлида тергов изоляторида камерадоши томонидан ўлдирилган криминал авторитет Доо Чингиз (Чингиз Жумагулов)нинг «ўкул отаси» бўлган. Жумагулов 2023…
Батафсил...