Алайда энг яхши ўқувчи ва ўқитувчи Тошкентга йўлланма олди

Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев Чўнг-Алайда битирувчиларни табриклаб, энг яхши ўқувчи ва ўқитувчини тақдирлади. 26 май куни Элчибек Жантаев Чўнг Алойдаги Саит Алайчи уулу инновацион мактабида сўнгги қўнғироқ чалиниш маросимида иштирок этди. Маросимда Қирғизистон парламенти депутати Жанар Акаев ҳам иштирок этиб, битирувчиларни табриклади. Тадбир доирасида тарих фанидан Республика олимпиадасининг IV босқичида 3-ўринни қўлга киритган 10-синф ўқувчиси Нурмира Абдиламитова…

Батафсил...

Ўш шаҳрига янги қози тайинланди

Самидин Атабаев Ўш шаҳар мусулмонлари қозиси этиб тайинланди. Тегишли буйруқ муфтий Абдулазиз Зокиров ҳазратлари томонидан имзоланиб, жамоатчиликка тақдим этилди. Самидин Атабаев бунгача Иссиқкўл вилояти мусулмонлари қозиси лавозимида ишлаб келган. Собиқ қози яқинда масжид ва мадрасалардан пул ундиришда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

Батафсил...

Шошилинч хабар. Тоғли туманларда сел келиши мумкин

Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 26-27 май кунлари беқарор об-ҳаво ва кутилаётган ғингарчилик туфайли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши, дарёларда сув сатҳи кўтарилиши мумкин. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини муносабати билан тоғлар, дараларда пиёда саёҳат қилишдан, шунингдек, дарё қирғоқлари яқинида ҳордиқ чиқаришдан тийилишни сўрайди. Аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органларидан профилактика чораларини кўриш сўралади Шунингдек,…

Батафсил...

Шри-Ланкада Чикунгуня касаллиги қайд этилди

Шри-Ланкада Чикунгуня касаллиги қайд этилган. Бу ҳақда “Известия” хабар берди. Маълумотларга кўра, чикунгуня чивин чақиши орқали юқади. Вирусни ташувчи чивинлар асосан кун давомида фаолдир. Касалликнинг белгилари инфекциядан 2-12 кун ўтгач пайдо бўлади. Бу мушакларда кучли оғриқлар, иситма ва танадаги қизил тошмалар билан тавсифланади. Ушбу инфекцияга қарши эмлаш ёки махсус дори йўқ. Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви муносабати билан фуқароларга профилактика чораларига риоя…

Батафсил...

Муҳожирлар қайси вилоятларда кўп?

2025 йилнинг биринчи чорагида Қирғизистонга доимий яшаш учун 3,6 минг киши келган бўлса, атиги 0,5 минг киши мамлакатни тарк этган. Бу маълумот Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди. Агентлик маълумотларига кўра, миграциянинг соф ўсиши 3 минг кишини ташкил этди, бу 2024 йилнинг шу даврига (2 минг киши) нисбатан анча юқори. Асосий тенденциялар: Ташқи миграция билан келиш ва кетиш интенсивлиги ортди.…

Батафсил...

Қирғизистон-Хитой чегараси вақтинча ёпилади

Қирғизистон-Хитой чегарасидаги “Торугарт” ва “Иркеш-Там” ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилади. Чегара хизмати маълумотларига кўра, назорат-ўтказиш пунктлари Хитойда ўтказиладиган “Аждаҳо қайиқлари” фестивали муносабати билан 31 май куни ёпилади ва 1 июн куни қайта очилади.

Батафсил...

6 июндан Бишкек – Балиқчи поезди қатнови тикланади

Дастлаб поездлар жума, шанба ва якшанба кунлари, 7 июлдан 31 августгача эса ҳар куни қатнайди. Поезд “Бишкек-2” бекатидан соат 07:45 да жўнаб, кўл бўйидаги Балиқчи бекатига 12:16 да етиб боради. Чипта нархи: ▪Оддий вагон: болалар учун 73 сом, катталар учун 150 сом ▪Люкс вагон: болалар учун 250 сом, катталар учун 500 сом. ▪VIP вагон: болалар учун 400 сом, катталар учун…

Батафсил...

Давлат тили можароси

Яқинда Қирғизистон парламенти давлат тили билан боғлиқ қонунларга яна ўзгартиришлар киритишга қарор қилди. Депутатлар қизғин мунозаралардан сўнг таклиф қилинган қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда қабул қилишди. Қонун лойиҳаларига кўра, парламент депутатлигига номзодини қўйган шахслар давлат тили – қирғиз тилини сўзсиз билишлари зарур. Тил билиш даражасини ҳукумат аниқлайди. Давлат тили қонунини бузган жисмоний шахслар 5 минг (салкам 60 доллар), юридик шахслар 17…

Батафсил...

Ўш шаҳрида энг юқори нафақа миқдори 99 минг сомдан ошади

Ўш шаҳридаги энг юқори пенсия миқдори 99 минг сомдан ошади. Бу ҳақда Ижтимоий жамғарманинг Ўш бўйича ўринбосари Нуркамил Орунбаев маълум қилди. Унга кўра, Ўш шаҳрида 37 минг 830 нафар, ёши бўйича 31 минг 600 нафар, ногиронлиги бўйича 5 минг нафар, боқувчисини йўқотган минг нафардан ортиқ пенсионер бор. Ўшда энг юқори пенсия 99 300 сом бўлса, Ўш ва бутун Қирғизистон бўйлаб…

Батафсил...

Жалолободда қурилаётган ипотека уйлар навбатда турганлардар кўп

Жалолобод вилоятида қурилаётган хонадонлар ипотека олиш учун навбатда турганлардан кўп. Давлат ипотека компанияси аҳоли билан алоқалар бўлими бошлиғи Гулзат Тотубаеванинг айтишича, таклиф талабдан юқори. Унга кўра, Бишкекда ДИК орқали квартира сотиб олиш учун кўпи билан 27 мингдан ортиқ фуқаро навбатда турибди. «Бишкекда квартира олиш учун навбатда турганлар сони кўп бўлгани учун пойтахтда 17 мингдан ортиқ хонадон қурилмоқда. Жалолобод вилоятида 11…

Батафсил...

Мошиналарнинг ён ойналарини қорайтиришга руҳсат берилади

Қирғизистонда 1-июндан бошлаб автотранспорт воситаларининг олд ён ойналарини қорайтиришга рухсатнома бериш кампанияси бошланади. Бу ҳақда Транспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш давлат агентлиги хабар қилди. Белгиланганидек, автомобилларни қорайтиришга рухсатномалар бериш 2025 йилнинг 1-июндан 1-августигача давом этади. “Кўрсатилган муддатда автомобил эгалари 100 000 сом миқдорида бир марталик тўловни амалга ошириш шарти билан 3 йил муддатга ранг бериш учун рухсатнома олишлари мумкин…

Батафсил...

Қирғизистонда ноқонуний яшаётган муҳожирлар 10-июнгача мамлакатни тарк этишлари керак

Махсус хизмат раҳбари Камчибек Ташиев бугун ноқонуний миграция бўйича йиғилиш ўтказди. Унга кўра, ҳозирда Қирғизистон ҳудудида беш мингга яқин хорижлик ноқонуний яшаб келмоқда. Уларни жиноий жавобгарликка тортиш, депортация қилиш ва ҳатто жиноий жазога тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Мигрантларни таклиф қилган компаниялар ҳам “ўз улушини” олади. Ташиев хорижликлар мамлакатга сайёҳ ёки талаба сифатида кириб келаётганини, лекин бу ерда тартибни бузишини қайд…

Батафсил...

AliMetr сайти ишга туширилди

Қирғизистонда алимент ундириш бўйича даъволарни ҳисоблаш ва топшириш бўйича бепул онлайн ёрдамчи ишга тушди. AliMetr веб-сайти алимент ундириш зарурати билан дуч келган, лекин қаердан бошлашни билмайдиганлар учун тузилган. «AliMetr – бу алимент ундириш жараёнини хотиржам ва тушуниб ўтишга ёрдам берадиган сайт. Биз уни одамлар қоғозбозлик, атама ва қўрқувга берилиб кетмасликлари учун яратдик. Бу саросимага тушган, нимадан бошлашни билмаётганлар учун. «Ҳар…

Батафсил...

Ўшдаги янги бозор июлда очилади

Бугун, 21 май куни Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев ўзининг навбатдаги эрталабки рейди доирасида тегишли муассаса ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда янги қурилган ва фойдаланишга топширилган шаҳар бозорида бўлиб, якунланган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Бундан ташқари, яқин атрофда хусусий инвестор томонидан қурилаётган бозор қурилишини кўздан кечириб, ишни жадаллаштиришни буюрди. 1 июл куни Ўш шаҳридаги (бир кунда тўртта бозор) “Келечек”, “Бексултан”,…

Батафсил...

Сентябрдан бошлаб қоидаларни бузган ҳайдовчилар қайта имтиҳондан ўтказилади

Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларни қайта имтиҳондан ўтказиш тартибини ишлаб чиқди. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қуйидаги қоидабузарликлар учун ҳайдовчиларнинг билимини жойида текшириш таклиф этилади: ▪Тақиқланган, носоз транспорт воситасини бошқариш ▪Рақами йўқ ёки яширмоқчи бўлганлар ▪Ваколатли органнинг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги талабини бажармаганлар ▪Эълон қилинган тезлик чегарасидан ошиб кетиш ▪светофорнинг қизил чироғида ёки йўл назоратчиси томонидан тақиқланган…

Батафсил...

Генерал Ташиевнинг болалари

Қирғизистонда бой одам бўлиш учун юқори лавозимдаги амалдорнинг қариндошиман, дейишнинг ўзи кифоя Агар бугун республикада Ильф ва Петровнинг «Олтин бузоқ» романида тасвирланганидек анжуман ўтказилса, унда лейтенант Шмидтнинг болалари эмас, генерал-полковник Ташиевнинг болалари қатнашган бўларди. Ягона фарқ шундаки, лейтенант Шмидтнинг энг истеъдодли болаларидан бири Остап Бендер миллион рубль ишлаб олишни орзу қилган. Ташиевнинг сохта болалари эса осонликча юз минглаб долларларни ишлаб…

Батафсил...

Ҳаж-2025: Зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи 21-май куни парвоз қилади

Бу йилги Ҳаж зиёрати бошланиш арафасида. Ўш-Мадина йўналиши бўйича биринчи рейс 20-21 май кунлари амалга оширилади. Бишкек-Жидда йўналиши бўйича биринчи рейс 24-май куни амалга оширилади ва 29-майгача давом этади. Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Саудия Арабистони қироллиги Қирғизистонга 6060 квота ажратган. Зиёратчиларга 139 нафар ҳожи раҳбарлик қилиши кутилмоқда.

Батафсил...

Азон Глобал: Мубашшир Аҳмад ДХХнинг тергов ҳибсхонасида сақланмоқда

Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг ҳолати ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз: Мубашшир Аҳмад домла Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётгани аниқланди. Бугун, 2025 йилинг 20 май, сешанба куни уни фақат бир нафар яқини (укаси) билан кўришишга рухсат берилган. Укасининг гувоҳлик беришича, устоз Мубашшир Аҳмад терговчи ва…

Батафсил...

Қирғизистонда суд мажлисларини аудио ва видеога ёзиб олиш мажбурий бўлди

20 май куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ушбу ҳужжат орқали Жиноят-процессуал кодекси ва суд тизимига «видео-конференц-алоқа» ва «трансляция» тушунчалари киритилади. Шунингдек, эндиликда Қирғизистонда суд мажлисининг бориши аудио ва видео воситалар орқали мажбурий тарзда қайд этилади. Агар суд мажлисининг аудио ва видео ёзувлари мавжуд бўлмаса, бу суд қарорини ўзгартириш, қайта кўриб чиқиш ёки…

Батафсил...

Қирғизистонда ички ишлар органи собиқ раҳбари Қўлбаев билан алоқадор бўлгани учун ҳибсга олинди

Чуй ва Талас вилоятлари уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг собиқ бошлиғи Талас Бегалиев уюшган жиноий гуруҳга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб, Kaktus.Media нашри хабар берди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Бегалиев 2022 йил июлида тергов изоляторида камерадоши томонидан ўлдирилган криминал авторитет Доо Чингиз (Чингиз Жумагулов)нинг «ўкул отаси» бўлган. Жумагулов 2023…

Батафсил...
1 2 3