Ўш шаҳридаги энг юқори пенсия миқдори 99 минг сомдан ошади.
Бу ҳақда Ижтимоий жамғарманинг Ўш бўйича ўринбосари Нуркамил Орунбаев маълум қилди.
Унга кўра, Ўш шаҳрида 37 минг 830 нафар, ёши бўйича 31 минг 600 нафар, ногиронлиги бўйича 5 минг нафар, боқувчисини йўқотган минг нафардан ортиқ пенсионер бор.
Ўшда энг юқори пенсия 99 300 сом бўлса, Ўш ва бутун Қирғизистон бўйлаб энг паст пенсия 6 900 сомни ташкил қилади. Илгари 2 ва ундан ортиқ фарзанди бор аёлларга 6 йиллик иш стажи бериларди. 2024 йилдан бошлаб 3 ва ундан ортиқ фарзанди бор аёлларга 9 йиллик иш стажи берилади.
“Бундан ташқари, авваллари 3-гуруҳ ногиронлари нафақанинг 50 фоизини олган бўлса, 2024 йил июн ойидан бошлаб пенсияни тўлиқ олади”, — дея қўшимча қилди у.