Хорижда яшаётган қирғизистонлик журналист Болот Темиров ўзининг куни-кеча ҳибсга олинган «Клооп» нашри ходимлари билан алоқадор эканига оид президент Администрацияси матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков берган маълумотини «ёлғон» деб атади. Бу ҳақда Темиров ўзининг Telegram-каналида ёзган. Темиров эслатишича, Ўринбеков версиясига кўра, гўёки айнан бадарға қилинган журналист «Клооп»нинг собиқ ва амалдаги ходимларининг «сохта текширувлар» ўтказишини молиялаштирган. Ўз жавобида у мулозим сўзларини «ҳибсларни…
Батафсил...Oy: May 2025
Тўқтўғул сув омборига оид статистик маълумотлар махфийлаштирилди
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида жойлашган Тўқтўғул сув омборидаги сув ҳажмига оид маълумотлар энди «Электр станциялари» ОАЖ сайтида жамоатчилик учун эълон қилинмайди. Бу ҳақда Economist.kg нашри маълум қилди. Бундан ташқари, ОАВ ёзишича, тегишли статистик маълумотлар 15 майдан бошлаб янгиланишни тўхтатди. «Электр станциялари» журналистларга шу ойдан бошлаб сув омборидаги ресурслар ҳажми ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаслигини тасдиқлади, чунки маълумотлар «фақат расмий фойдаланиш учун» тоифасига…
Батафсил...Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахти мақомини олди
Самарқанд шаҳри Ислом дунёсининг маданият пойтахти мақомини олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. «Ислом дунёсининг маданият пойтахти» рамзий байроғи ва ҳайкалчасини Республика Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевга Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти (IСESCO) раҳбари Салим ибн Муҳаммад Малик топширди. Мазкур маросим «Ислом дунёси маданий мероси ва маданий ифодалари: хаттотлик,…
Батафсил...Футбол бўйича Қирғизистон чемпионатида илк бор италиялик мураббий иш юритади
Италиялик мутахассис Жованни Костантино Қирғизистон Премер-лигасининг «Бишкек Сити» клубини бошқаради. Бу ҳақда қирғизистонлик журналист Тенгелбес Мусаев хабар берди. Константинонинг Қирғизистон чемпионати клубларидан бирига ўтиши ҳақида аввалига босниялик агент Амил Шукало маълум қилган, у сўнгги пайтларда маҳаллий жамоалар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, Қирғизистонга мураббий ва футболчиларни олиб келган. Кейинроқ Мусаев гап яқинда жамоанинг ёмон натижалари учун бразилиялик Мави Лопес ишдан бўшатилган…
Батафсил...Қирғизистонда сел оқимидан кўрилган моддий зарар 1,2 миллиард сомдан ошди
2024 йилнинг биринчи ярмида Қирғизистонда 311 дан ортиқ сел оқими қайд этилган. Ушбу табиий офатлар натижасида моддий зарар 1,22 миллиард сомни (деярли 14 миллион доллар) ташкил этган. Бундай маълумотлар фавқулодда вазиятлардан эрта огоҳлантиришга бағишланган семинарда маълум қилинди, деб ёзади 24.kg. Тадбир «Бир Дуйно» жамоат фонди Global Network of Civil Society Organizations for Disaster Reduction (GNDP) халқаро тармоғи, республика Омбудсман идораси…
Батафсил...Бишкек мэрияси 2028 йилгача шаҳарда осма йўл қуришни режалаштирмоқда
Бишкекдаги Жибек Жолу кўчасини Жанубий магистрал билан боғлайдиган осма йўл 2028 йилгача қурилади.Бу муддат шаҳарни яқин йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури лойиҳасида кўрсатилган, деб ёзади 24.kg нашри мазкур ҳужжатга таяниб. Пойтахт ҳокимиятининг аниқлик киритишича, осма йўлнинг узунлиги 6 километрга яқин бўлади. Объект кунига 50 мингдан 100 минггача йўловчига хизмат кўрсатиши тахмин қилинмоқда. Бишкек мэрияси таъкидлашича, осма йўл шаҳарнинг зич ҳудудларида…
Батафсил...Қирғизистонда мопед ва электрскутер эгаларидан ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилиши мумкин
Қирғизистонда мопедлар, скутерлар, электрскутерлар ва бошқа шахсий ҳаракатланиш воситалари (ШҲВ) эгалари рўйхатдан ўтишлари ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олишлари талаб қилиниши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, деб ёзади 24.kg. Ҳужжатга кўра, 50 км/соат тезликка эришадиган ва двигател ҳажми 50 куб сантиметр ёки минимал қуввати 4 киловатт бўлган электр двигателга эга бўлган барча ШҲВларни рўйхатдан ўтказиш таклиф қилинади. Камроқ қувватли электрсамокатлар…
Батафсил...«Клооп» нашри ходимлари «оммавий тартибсизликлар» иши бўйича ҳибсга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари «Клооп» нашри оператори Александр Александров ва ушбу ОАВнинг собиқ ходими Жоомарт Дуулатовни ҳибсга олди. Улар оммавий тартибсизликларга чақиришда гумон қилинмоқда, дейди адвокат Бахит Автандил «Клооп»га. Адвокатнинг сўзларига кўра, 28 май куни Александров ва Дуулатов 48 соатга ҳибсга олинган, бу вақтда уларга нисбатан эҳтиёт чораси танланиши керак. Шу билан бирга, хавфсизлик кучлари гумонланувчилар билан шахсий…
Батафсил...«Kloop» журналистлари сўроққа чақирилди, икки нафари 48 соатга қамоққа олинди
28 май куни «Kloop» нашрининг оператори Александр Александров ва собиқ ходими Жоомарт Дуулатов 48 соатга қамоққа олинди. Нашр журналистлари Айдай Эркебаева, Зиягул Болот қизи ва собиқ ходими Зара Садиғалиева сўроқдан чиқди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳозирча ҳеч қандай шарҳ бергани йўқ. Журналистлар билан бирга Миллий Ҳавфсизлик Давлат қўмитасининг Бишкек шаҳар бошқармасига етказилган яна икки шахс ҳам сўроқдан чиққани хабар қилинди.…
Батафсил...Қирғизистонда Қурбон ҳайити санаси эълон қилинди
Қирғизистонда жорий йилги Қурбон ҳайити 6 июнь, жума куни нишонланади. Бу ҳақда Қирғизистон Мусулмонлар идораси — Муфтиёт маълум қилди. Муфтиёт маълумотига кўра, 5 июнь куни Арафа куни, 6 июнь эса Қурбон ҳайити бўлиб, ҳайит намози шу куни ўқилади. «Аллоҳ ҳар бирингизнинг Қурбон ҳайитингизни муборак қилсин, қурбонликларингизни қабул этсин. Юртимизга қут-барака, тинчлик ва хотиржамлик насиб этсин!», — дейилади Муфтиёт тарқатган расмий…
Батафсил...Милиция ходими ҳожатхонадан унутиб қўйган қурол топилди
Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, уни 28 ёшли йигит топиб, қуролни милицияга топширган. Қурол эгасига нисбатан “Эътиборсизлик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Батафсил...Ўш шаҳридаги хусусий болалар боғчаси давлатга қайтарилиши мумкин
Бугун, 27 май куни эрталаб Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев шаҳарнинг бир қатор кўчаларини айланиб чиқди ва муҳим масалаларни кўздан кечирди. Дастлаб раҳбар А.Масалиев шоҳ кўчасига бориб, хусусий мулкка ўтган боғчанинг аҳволини кўрди. Мазкур муассасани давлат ихтиёрига қайтариш бўйича тегишли ишларни бошлаш бўйича топшириқ берди. Кўчада қурилаётган йўлаклар ва яшил майдонларни ободонлаштириш бўйича ҳам топшириқ берилди.
Батафсил...Эрталабки рейд: мэр кўчаларни таъмирлаш ишларини тезлаштиришни талаб қилмоқда
2025 йил 27 май куни Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев тегишли муассаса ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда Ж. Шамшиев ва Демократ кўчаларида бўлиб, шаҳар инфратузилмаси билан боғлиқ бир қатор масалаларни кўриб чиқди. Рейд давомида Демократ кўчасидаги йўлларни кенгайтириш ва капитал таъмирлаш ишлари суст кетаётгани таъкидланиб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш, сифатини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Батафсил...Яна бир қирғизистонлик аёл Эверестни забт этди
Тадбиркор ва алпинист Рисгул Акимжанова Непал вақти билан соат 04:40 да Эверест чўққисига 8848 метр баландликка кўтарилиб, мамлакат байроғини кўтарган иккинчи аёл бўлди. Унинг турмуш ўртоғи, депутат Эмил Тоетошевнинг айтишича, спортчи айни дамда қуйи лагерларга тушмоқда. Аввалроқ Асел Байбагишева Эверест чўққисига чиққан биринчи қирғизистонлик аёл эди.
Батафсил...Ислом Торобаев Таиланддаги турнирнинг ярим финалига чиқди
Қирғизистонлик Ислом Торобаев (55 кг) Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича “Thailand Open 2025” халқаро турнирида ярим финалга чиқди. У 25 май куни гонконглик спортчини тоза очко билан мағлуб этган бўлса, 27 майда таиландлик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. 29 май куни Торобаев ярим финалда ўзбекистонлик Фарёзбек Дўсматовга қарши баҳс олиб боради. Бунгача 70 килограмм вазн тоифасидаги Ихтиёр…
Батафсил...Бишкекда Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади
КХШТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун делегация вакиллари Бишкекка етиб келди. Тадбир эртага бошланади ва минтақаларда хавфсизликни таъминлаш ва ташкилотнинг ҳарбий йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Сессияга Қирғизистон мудофаа вазири Руслан Мукамбетов раислик қилади. Шунингдек, вазирларнинг икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.
Батафсил...Гўшт ва сут сотишда санитария қоидаларини бузганлар 20 минг сомгача жаримага тортилади
Қирғизистонда чорвачилик ва табиатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди. Тегишли қонун Президент Садир Жапаров томонидан имзоланди. Энди жарималар қуйидаги ҳолларда қўлланилади: • гўшт ва сут каби маҳсулотларни санитария талабларига риоя қилмасдан сотиш; • рухсат этилмаган жойларда ҳайвонларни сўйиш ва нотўғри ташиш; • юқумли касалликларни яшириш; • ветеринария дори воситаларини нотўғри сақлаш; • ўрмонда рухсатсиз дарахтларни кесиш ёки…
Батафсил...Ўш шаҳрида учинчи янги троллейбус линияси қурилиши бошланди
Янги троллейбус йўналиши Қурмонжон-Дотҳо кўчасидан (Барсбек хоқон ёдгорлиги) бошланиб, Б.Осмонов кўчасидан ўтиб, Ақ-Тилек кичик туманига қараб ҳаракатланади. Умумий узунлиги 25 километр. Таъмал тоши қўйиш маросимида Ўш шаҳар ҳмэри Женишбек Токторбаев, тегишли хизматлар вакиллари, маҳаллий аҳоли иштирок этди. Ҳозирда шаҳарда иккита троллейбус йўналиши фаолият кўрсатмоқда: 1-линия А.Масалиев кўчаси бўйлаб, 2-йўналиш эса Қурмонжон-Дотҳо кўчаси бўйлаб ҳаракатланади. Учинчи линиянинг йўналиши тўғри Қурмонжон -Дотҳо…
Батафсил...Қирғизистон аҳолиси 7,3 миллион кишидан ошди
Қирғизистон аҳолиси 2025 йилнинг январ-март ойларида 26,4 минг кишига ёки 0,4 фоизга кўпайди.1 апрель ҳолатига кўра, аҳоли сони 7 миллион 308 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабарида айтилади. 2025 йилнинг январ-март ойларида ФҲДЁ органларида 31,8 минг чақалоқ ёки ҳар 1000 кишига 17,7 чақалоқ (2024 йил январ-мартда 19,3) ва 8,4 минг нафар ёки 1000 кишига 4,7 (2020-январ-мартда…
Батафсил...ТИВ: Покистондан одамлар Қирғизистонга таълим олиш учун эмас, ишлаш учун келишмоқда.
Сўнгги икки йилда Жанубий Осиё давлатларидан Қирғизистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Азамат Калисбеков Биринчи радио эфирида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, авваллари ўқиш учун асосан Ҳиндистон ва Покистондан келган бўлса, ҳозир Непал, Бангладеш, Шри-Ланка, Покистондан келганлар ишлаш учун Қирғизистонни танламоқда. Мамлакатга Ўзбекистон, Туркия, Хитой каби бошқа давлатлардан ҳам муҳожирлар кела…
Батафсил...