Барсбек ҳоқоннинг ҳайкалини бошқа ерга кўчириш таклифи айтилди. Ўрнига кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Бундай лойиҳа Ўш шаҳар капитал қурилиш бошқармаси томонидан тавсия этилди. Бошқарма раҳбари Шумкарбек Пайзиев эскиз лойиҳаси тайёрланаётганини билдирди. Унга кўра, Б. Осмонов билан Г. Айтиев шоҳ кўчасига кўприк қуриш топшириғи берилган. “Ҳозирда мазкур лойиҳанинг 1-босқичи олиб борилмоқда. Лойиҳа тайёр бўлганидан кейин, маблағи ҳам аниқ бўлади. Маҳаллий бюджет ҳисобидан…
Батафсил...Kun: 25.10.2024
Ўш шаҳрининг Масалиев кўчасидан Увом кўчасигача бўлган қисми ёпилади
Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар қилди. И. Монуев кўчасидаги йўлни кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилаётгани туфайли, бугун 25 октябрда соат 23:00дан бошлаб мазкур кўчанинг А.Масалиев кўчасидан Увам кўчасигача бўлган қисми («Юрфа» тиббиёт клиникаси) транспорт воситаларининг қатнови учун вақтинчалик ёпилади. И.Монуев кўчаси билан А. Алимжанов кўчасигача қисмининг бир томони автомобиллар ҳаракати учун очиқ бўлади. Бундан ташқари Монуев кўчасигача қўшимча…
Батафсил...Садир Жапаров Мадинадаги пайғамбар масжиди имоми билан учрашди
Президент Садир Жапаров Мадинадаги Пайғамбар масжиди имом-хатиби Шайх Салоҳ бин Муҳаммад ал-Будейрни қабул қилди. Президент имомнинг ташрифи қирғиз олимлари ва диний соҳа ходимлари учун фойдали бўлиб, унинг тажрибасидан қимматли билим олишига ишонч билдирди. Салоҳ бин Муҳаммад Ал-Будейр эса икки давлат ўртасида таълим, соғлиқни сақлаш, дин ва хайрия лойиҳалари бўйича ҳамкорлик чуқурлашиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, у ташрифи келажакдаги қўшма лойиҳа ва…
Батафсил...Алагозов: Кўпчилик қўлламаса мадҳияни ўзгартиришга зарурат бўлмайди
Президент матбуот котиби Аскат Алагозов Жогорку Кенгаш раиси Нурланбек Шакиевнинг мамлакат мадҳиясини ўзгартириш ҳақидаги сўзларини унинг шахсий фикри сифатида қабул қилиш кераклигини билдирди. «Агар давлат мадҳиясини ўзгартириш таклифи илгари сурилса, мадҳия матни ва мусиқаси учун очиқ танлов эълон қилиниши керак бўлади. Бу танловда шоирлар, ёзувчилар, композиторлар, файласуфлар ва ўз истеъдодига ишонган ҳамда аҳоли кенг қўллаб-қувватлайдиган мадҳия яратишни истаганлар иштирок этишлари…
Батафсил...Туманбаев: Бир неча қурилиш компаниялари давлатга мингдан ортиқ квартирани топширди
Қатор қурилиш компаниялари давлатга қарашли Ипотека компаниясига (ДИК) мингдан ортиқ квартирани топширди. Улар қонунбузарликлар билан қурилган уйларда жойлашган. Бу ҳақда Президент ишлари бошқармаси раҳбари Қанибек Туманбаев 24 октябрда Фейсбукдаги жонли эфирда маълум қилди. «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва МХДҚ “Кут” ва “Нурзаман” қурилиш компанияларидан ҳар бири 720 та квартирадан давлат балансига ўтказди. Шунингдек, “Ааламстрой”дан 62 та ва “Билдинг Делюкстан”дан 45…
Батафсил...Парламент спикери давлат мадҳияси ўзгартирилишини айтди
Жогорку Кенгаш раиси Нурланбек Шакиев Қирғизистоннинг янги давлат мадҳияси ёзилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Қора-Қирғиз автономияли вилоятининг 100 йиллигига бағишланган парламент тадбирида айтиб ўтди. «Биз мадҳияни ўзгартирмоқчимиз. [Ҳозирги] мадҳия СССР таркибидан чиққан пайтда қабул қилинган эди. Ҳозирда биз мустақил, ривожланиш йўлига кирган мамлакатмиз. Шунинг учун мадҳияни ўзгартиришимиз керак. У шундай бўлиши керакки, ҳар бир қирғизистонлик уни бемалол ижро эта…
Батафсил...Онлайн пул ўтказмалари учун банкларга комиссия олиш вақтинча тақиқланди
Қирғизистон Миллий банки сомдаги онлайн ўтказмалар учун банкларнинг комиссия ундиришини тақиқлади. Қирғизистон банклари ва тўлов ташкилотларига интернет-банкинг орқали жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги ўтказмалари учун комиссия ундириш тақиқланди. Бу қарор 23 октябрь куни Миллий банк томонидан имзоланди. Ҳужжат 25 ноябрдан кучга киради ва 2025 йил 31 декабргача амал қилади. Миллий банк баёнотида ушбу чора «банк хизматларининг барча аҳоли қатламлари учун мавжудлигини…
Батафсил...