Мунарбек Сейитбек уулу финалга чиқди

Париждаги ХХХIII Олимпия ўйинларида боксчи Мунарбек Сейитбек уулу рақибини мағлуб этиб, финалга чиқди. Қирғизистонлик спортчи ярим финалда болгариялик Хавер Ибанез Диас билан учрашди ва ғалаба қозонди. Бунгача Мунарбек Сейитбек уулу 1/8 финалда кубалик Сайдел Иван Орта Родригес билан баҳс олиб борган ва уч раунд натижаси билан ғалабани таминлаган эди. Чорак финалда эса америкалик спортчи Жамол Харвидан устун келди. Олтин медал…

Батафсил...

Бишкекда собиқ президент Атамбаевнинг тансоқчиси қўлга олинди

Маҳаллий ОАВ ёзишича, Мамбеталиев ўғрибоши Қамчи Асанбек (Колбаев) билан алоқаси учун ҳибсга олинган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 8 август куни Бишкекда Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тансоқчи – Эркин Мамбеталиевни ҳибсга олди. Бу маълумотни Озодлик радиосининг ўз манбалари тасдиқлади. МХДҚ Мамбеталиев қўлга олингани ҳақидаги ҳозирча расман изоҳ бермади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Мамбеталиев қўлга олинаётгани ҳақидаги видео ҳам тарқалганди. Маҳаллий ОАВ ёзишича,…

Батафсил...

Суд Қамчи Колбаевнинг онасини айбдор деб топди

Бундан ташқари, суд қарори билан Майя Алиева номига расмийлаштирилган 13 та ва Нурия Тентешова номига расмийлаштирилган 5 та мулк объекти давлат фойдасига мусодара қилинади. Бишкекнинг Октябрь тумани суди 8 август куни жиноят олами лидери Қамчи Колбаевнинг онаси Майя Алиева иши бўйича ҳукм чиқарди. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, суд Алиевани Қирғизистон Жиноят кодексининг 222-моддаси (“Жиноят йўли билан топилган даромадларни легаллаштириш…

Батафсил...

Қирғизистоннинг собиқ рақамли ривожланиш вазири шартли озод этилди

Диканбаев Давлат божхона хизматининг автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда «товарларни ноқонуний равишда олиб чиқиш (экспорт қилиш) билан шуғулланганликда айбланмоқда.» Бишкекнинг Биринчи Май тумани суди собиқ рақамли ривожланиш вазири Азамат Диканбаевга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартирди. Бу ҳақда унинг адвокати Қайсин Абакиров маълум қилди. Суд 7 август куни Диканбаевни ҳеч қаерга кетмаслик шарти билан озод қилган. Адвокатнинг айтишича, Диканбаев Давлат божхона хизматининг…

Батафсил...

Қирғизистонда манзил-колонияларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда

Манзил-колониялар тугатилгандан сўнг, у ерда сақланаётганларнинг барчаси пробация тизимига ўтказилиши режалаштирилган. Қирғизистон Адлия вазирлиги Қирғизистонда манзил-колониялар институтини бекор қилишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда 6 август куни ўтказилган матбуот анжуманида адлия вазири Аяз Баетов маълум қилди. Вазирнинг тушунтиришича, манзил-колониялар тугатилгандан сўнг, у ерда сақланаётганларнинг барчаси пробация тизимига ўтказилиши режалаштирилган. «Воқеликка реал қараш керак. Бугунги кунда манзил-колониялар механизми жамиятнинг ҳозирги ҳолатига мос…

Батафсил...

Садир Жапаров Қозоғистонга борди

8-август куни Президент Садир Жапаров иш сафари билан Қозоғистоннинг Остона шаҳрига борди. Давлат раҳбари самолёти Остона шаҳридаги Н.Назарбоев номидаги халқаро аэропортга қўнди. Президент Садир Жапаровни Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Аэропортнинг байроқ устунларига Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатларининг давлат байроқлари илиниб, гилам тўшалиб, фахрий қоровул саф тортди. Садир Жапаров ташриф доирасида Марказий Осиё давлатлари…

Батафсил...

Россияда YouTube очилмай қолди

Июль ойи охирида Давлат думаси депутати Александр Хинштейн “аксилроссия сиёсати” туфайли YouTube иши 70 фоизга секинлашиши мумкинлигига оид тахминлари билан ўртоқлашганди. Россиялик фойдаланувчилар мамлакат ҳудудида YouTube видеохостинги сайти ва мобил иловаси очилмай қолганидан шикоят қилишмоқда. Сбой.рф сервисидаги бу бунга оид хабарлар сони сўнгги соатларда 8 мингтадан ортган. Downdetector Россиянинг Калининграддан Владивостоккача бўлган барча ҳудудларида YouTube’да узилишларга оид шикоятларни қайд этмоқда.…

Батафсил...

Ўзбекистонлик мураббий Чингиз Айтматов медали билан тақдирланади

Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиадада қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлига ёрдам берган ўзбекистонлик мураббийга Чингиз Айтматов медали топширилади. «Ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановни инсонпарварлик, бағрикенглик, гуманитар ва халқаро дипломатиянинг юксак савияси учун Чингиз Айтматов медали билан тақдирлаймиз», дейди “Чингиз Айтматов Иссиқкўл форуми” халқаро жамоат бирлашмаси бош котиби Ассол Молдокматова. Акмал Хасанов Париждаги Олимпиада ўйинларида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлининг секунданти бўлган. Унинг…

Батафсил...

Қирғизистонда автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш қайта тикланмоқда

Мамлакатда мажбурий техник кўрик талаби 2012 йилда бекор қилинган. Қирғизистонда автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш қайта жорий этилмоқда. Тегишли таклифни Иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги 1 августдан жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Қайд этилишича, ушбу чора экологик вазиятни яхшилаш ва автомобиллар техник ҳолатини назорат қилиш мақсадида жорий этилмоқда. Қонун лойиҳаси қабул қилинса, техник кўрик кейинги уч йил ичида қайта жорий этилади. Ҳозирги вақтда…

Батафсил...

Олимпиада ўйинларида 40 дан ортиқ спортчи коронавирусга чалинди

Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида 40 дан ортиқ спортчи COVID-19 билан касалланган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот котиби Мария Ван Керхове хабар берди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги ойларда кўплаб мамлакатларда мавсумдан қатъи назар COVID-19 билан касалланиш кўпайган. Маълум қилинишича, 5 нафар австралиялик сув полочиси, сузиш бўйича уч карра Олимпия чемпиони британиялик Адам Пити, австралиялик сузувчи Лани Паллистер, Бельгия…

Батафсил...

Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларининг айрим функциялари қишлоқ ҳукуматлари ва банкларга берилиши мумкин

Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларининг айрим функцияларини қишлоқ ҳукуматларига, тижорий тузилмаларга ва банкларга ўтказиб бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда рақамли ривожланиш вазири Нурия Кутнаева билдирди. Унинг айтишича, бундан ташқари, аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидаги навбатда турганлар сонини камайтириш мақсадида «Түндүк» иловасига рақамли хизматни қўшиш кўриб чиқилмоқда. Унинг ёрдамида фуқаролар ўз яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишлари ва паспорт олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.…

Батафсил...

Қирғизистонда янги туғилган чақалоқлар рақамли рўйҳатга олинади

Қирғизистонда янги туғилган чақалоқларни рўйхатга олиш бўйича рақамли лойиҳа амалга оширилди. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш вазири Нурия Кутнаева “Кабар” ахборот агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Унга кўра, янги туғилган чақалоқларни давлат рўйхатидан ўтказиш масаласини ҳал қилган рақамли лойиҳа Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш ва Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилган. Эндиликда туғруқхонадан чақалоқ…

Батафсил...

Париж Олимпиада – 2024: Қирғизистон ҳисобида 4 медал

Узур Жузупбеков бронза медалини қўлга киритди Юнон-рум курашчиси Узур Жузупбеков Париждаги Олимпиада ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди. 7 август куни Бронза медали учун кечган жангда қирғизистонлик курашчи мисрлик Моҳамед Габр билан учрашди ва 1:1 ҳисобида минимал устунлик билан ғалаба қозонди. Жузупбеков жамоага тўртинчи Олимпиада медалини келтирди. Қирғизистон ҳисобида жами битта кумуш ва учта бронза медали бор. Бироз аввал Ақжўл Маҳмудов…

Батафсил...

Қирғизистонда кўчмас мулк сотиб олиш камайгани боис уй-жойлар нархи ўсиши секинлашган

2023 йили Қирғизистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 52 817 та битим рўйхатга олинган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 8,9 фоизга камдир. Бундай маълумотларни «Акчабар» нашри мамлакат Миллий банки маълумотларига таяниб келтиради. Квартира бозорида сезиларли пасайиш кузатилган — бундай битимлар сони 11% га камайган. Шунга қарамай, ушбу бозор сегментининг улуши етакчи бўлиб қолмоқда. Ўтган йили кўп қаватли уйларда 30 мингдан ортиқ кўчмас…

Батафсил...

Россия томонида жангларда қатнашгани учун қамалган қирғизистонлик Россия фуқаролигини олди

У аввалроқ Қирғизистондан қочиб Россияда сиёсий бошпана олган эди. Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонида қатнашгани учун Қирғизистонда шартли қамалган Асқар Кубаничбек уулу Россия фуқаролигини олди. Бу ҳақида Асқар Кубаничбекнинг ўзига таяниб маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. Россия телеканали RT билан суҳбатда у Мудофаа вазирлиги билан янги шартнома тузганини ва яқинда Украинада жанг қилиш учун кетаётганини маълум қилган. У аввалроқ Қирғизистондан қочиб…

Батафсил...

Қирғизистонда ОАВ ва интернетда «туҳмат ва ҳақорат» учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Тегишли қонун лойиҳаси парламентга киритилди. Қирғизистонда оммавий ахборот воситаларида «туҳмат ва ҳақорат» учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламентга киритилди. Лойиҳани Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги ишлаб чиққан. Ҳужжатга кўра, Жиноят кодексига «Оммавий ахборот воситаларида, Интернет тармоғидаги веб-сайтда ёки Интернет тармоғидаги веб-сайт саҳифасидаги туҳмат ва ҳақорат» моддаси киритилади. Бу ҳуқуқбузарлик учун жарима солиш кўзда тутилган. Қонун лойиҳасининг асослаш қисмида айтилишича,…

Батафсил...

Бангладеш бош вазири истеъфога чиқди ва мамлакатни тарк этди

Бангладеш армияси қўмондони Вокер-уз-Замон сиёсий партиялар лидерлари ва нуфузли ўқитувчилар билан учрашган, шундан сўнг миллатга мурожаат билан чиққан. Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина мамлакатда давом этаётган норозилик чиқишлари манзарасида истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этган. Бу ҳақда Prothom Alo газетаси хабар қилди. Маълумотларга кўра, Ҳасина ҳарбий вертолётда синглиси билан Ҳиндистонга учиб кетган, шундан сўнг намойишчилар севинч ҳайқириқлари билан унинг қароргоҳига бостириб…

Батафсил...

“Саидазиз медгородок” 20 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жазо муддатини у умумий тартибдаги колонияда ўтайдиган бўлган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида 5 август куни жамоатчиликка “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев ва шерикларига оид жиноят иши бўйича ҳукм ўқилди. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, суд “Саидазиз медгородок”ка 20 йиллик қамоқ жазоси тайин қилган, жазо муддатини у умумий тартибдаги колонияда ўтайдиган бўлган. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик), 168-моддаси…

Батафсил...

Қирғизистонлик боксчи Олимпиаданинг ярим финалига чиқди

Бу унинг биринчи Олимпиадасидир. Қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек уулу 57 килограммгача вазн тоифасида Париж Олимпиадасида ярим финалга чиқди. 4 августга ўтар кечаси у чорак финал баҳсида 2021-йилги жаҳон чемпиони ва 2023-йилги Панамерика ўйинлари чемпиони америкалик Жамал Харвини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Унинг 1/2 финалдаги рақиби болгариялик Хавер Ибанес Диас бўлади. Жанг 8 августда бўлиб ўтади. 28 ёшли Мунарбек Сейитбек ўғли…

Батафсил...

Қамоқдаги “Салимбой” Қирғизистонда қидирувга берилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 5 август куни ўзбекистонлик таниқли тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан халқаро қидирув эълон қилди. Қўмита баёнотида Бишкек шаҳар Октябрь тумани суди томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида Абдувалиевнинг ушланган заҳоти қамоққа олиниши таъкидланган. “Салимбойвачча” номи билан танилган Салим Қирғизбоевич Абдувалиев Қирғизистонда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини молиялаштирганликда гумонланади”, дейилган МХДҚ матбуот хизмати хабарномасида. МХДҚ маълумотига кўра, “Биродарлик халқаси”…

Батафсил...