“Кампиробод иши” бўйича ҳибсга олинганларнинг яқинлари Мирзиёевга мурожаат билан чиқишди

“Кампиробод иши” бўйича ҳибсда тутиб турилганларнинг яқинлари шу кунда давлат ташрифи билан Бишкекда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаатнома билан чиқишган, дея хабар қилди Озодликнинг қирғиз хизмати. Мазкур мурожаат матни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган. Мурожаатнома муаллифларига кўра, Ўзбекистон президенти ҳибсга олинган сиёсатчи ва фаоллар ҳақида билиши лозим. Қўлга олинганлар яқинларининг иддаосича, “Кампиробод иши” доирасида ҳибсга тутиб турилганлардан ҳеч бири Қирғизистон барқарорлиги…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара делимитациясини расман якунлади

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация қилиш жараёни якунланди. Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари ратификация ёрлиқларини алмашдилар. Музокаралар якунида давлат раҳбарлари ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Президент Садир Жапаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан расмий учрашувда Ўзбекистон билан чегарани делимитация қилиш жараёни якунланганини маълум қилиб, бу воқеани тарихий деб атади. Жапаровнинг сўзларига кўра, унинг ишончи комилки, томонлар чегара масалаларига чек қўйиб,…

Батафсил...

Қирғизистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Жениш Разаков 1 ой муддатга тергов изоляторига жойлаштирилди

Собиқ бош вазир ўринбосари Жениш Разаков фирибгарлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, 2022 йил сентябрь ойида ИИВга фуқаро А. Б. ариза билан мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, 2017 йил кузида собиқ бош вазир ўринбосари Жениш Разаков ўзига ишонч қозониб, мансаб мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорлик ниқоби остида…

Батафсил...