Қирғизистонда қимматбаҳо металл рудалари экспорти тонналарга ошди

Ўтган йилнинг ўн ойида Қирғизистон 223 148,9 тонна қимматбаҳо металл рудалари ва концентратларини экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Тахминан уларнинг барчаси 11,7 миллиард сомга ёки 154 миллион доллардан ошиқроққа баҳоланмоқда. Руда ва концентратлар қайси мамлакатларга экспорт қилинган? Германия – 0,2 (тоннада); Қозоғистон – 209,9 минг; Канада – 0,1 минг; Хитой – 9,8 минг; Туркия – 3,5…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 124 кишига COVID-19 ташхиси қўйилди

Қирғизистонда ўтган сутка давомида COVID-19 юқтирган 124 киши қайд қилинган. Март ойидан бери 81 минг 512 киши вирусни юқтирган. Бугун мамлакатда тожливирус ўлими қайд этилмаган. Пандемия бошланганидан бери Қирғизистонда 1360 киши касалликдан вафот этди. 5-январь ҳолатига кўра, яна 227 нафар бемор COVID-19 дан даволанди. Касалликни енгганлар сони 76 минг 955 кишига етди. Айни пайтда 888 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Улардан 47…

Батафсил...

Ахсида намойишчилар Ола-Буқа – Чотқол – Жалолобод йўлини тўсиб қўйишди

Ахсида 2-январь куни намойиш қилиб, Жалолободдаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига йиғилган одамлар, бугун Ола-Буқа – Чотқол – Жалолобод йўлини тўсиб қўйишди. Улар аввал талаблари бажарилмаса, бундай қадамга боришини айтган эди. Озодликнинг хабар беришича, ҳозирда 200 га яқин машина тирбандликда турибди. Қишлоқ аҳолиси Жалолободдаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига бориб, ҳибсга олинган Қутман Шадибеков, Турғун Шадибеков ва Жилдиз Шодибековни уй…

Батафсил...

Қизил-Адирдаги тамаддихонада газ баллони портлаб, 11 кишини жароҳатлади

4-январь куни Талас вилояти Қизил-Адир овулидаги тамаддихонада газ баллони портлаб  11 киши касалхонага ётқизилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, улар Қора-Буура туман касалхонасида. Интернет манбаларида газ баллонининг портлашини тасдиқловчи фотосуратлар чоп этилди. Ёнғин соат 17:00 атрофида ўчирилди. Ҳодиса сабаблари номаълум, сабаби ўрганилмоқда. Ўтган йилнинг июнь ойида Бишкек шаҳридаги бошқа бир тамаддихонада газ баллони портлаб, бир киши ҳалок бўлган…

Батафсил...

Қирғизистон саёҳат қилишга тавсия этилган давлатлар қаторида

«The Guardian» нашри ўқувчилари 2021 йилда саёҳат қилиш учун тавсия этилган мамлакатлар рўйхатини туздилар. Улар орасида Қирғизистон ҳам бор. Минни Мартин исмли ўқувчи Қирғизистонда саёҳат қилиш учун катта имкониятлар мавжудлигини айтди. “Бишкек замонавий ва динамик шаҳар. Аммо сиз қишлоқда анъанавий кўчманчи бўлишингиз мумкин. Қирғизистон – мазали таомлари билан дунёнинг энг гўзал мамлакатларидан бири », – деб ёзади ўқувчи. Ушбу рўйхатдаги…

Батафсил...

Сузоқда  мингга яқин етим болалар учун байрам кечаси ташкил этилди

Сузоқ туманида мингга яқин етим болалар учун дастурхон ёзилиб, байрамона кеча уюштирилди.   Маълум бўлишича, болалар Новкен, Бозор-Қўрғон, Сузоқ туманлари, Жалолобод шаҳри ва қўшни Ўш вилоятининг Новқат туманидан келган. Тадбир ташкилотчиси Икром Аҳмедов болаларга дастурхон ёзиш учун отаси йўқ етимнинг сўзи сабаб бўлганини айтди. “Биз биринчи марта отасиз ва онасиз етим болалар учун байрам дастурхони тайёрламоқдамиз. Шу пайтгача биз ҳеч…

Батафсил...

Президентлик сайлови: 11 мингдан ортиқ милиция  жамоат тартибини назорат қилади

11 мингдан ортиқ милиция ходими Қирғизистонда президентлик сайловлари пайтида жамоат тартибини назорат қилади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.   Маълумотга кўра Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков онлайн-йиғилиш ўтказди, унда унинг ўринбосарлари, ИИВнинг марказий аппарати вакиллари, вилоят ва шаҳар ички ишлар идоралари раҳбарлари иштирок этишди. Вазир сайловолди ташвиқоти пайтида жамоат тартибини сақлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳар қандай қонунбузарликлар…

Батафсил...

Ўш шаҳрида уй ёнди, Қирғизистонда бир кунда 19 та ёнғин содир бўлди

Бугун, 4-январь ҳолатига кўра Қирғизистонда 19 та ёнғин қайд этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғиларни ўчиришга 24 та бўлим юборилган. Бишкек шаҳрида 3 та, Чуй вилоятида 6 та, Иссиқкўл вилоятида 3 та, Норин вилоятида 1 та, Жалолобод вилоятида 3 та, Ўш вилоятида 1 та, Боткен вилоятида 1 та ва Ўш шаҳрида 1 та ёнғин қайд этилди. Ўш…

Батафсил...

Ўзбекистонга чорва молларини экспорт қилиш 17 бараварга ошди

Ўтган йили 2019-йилга нисбатан Қирғизистонда чорва моллари экспорти ҳажми кескин ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси январь-октябрь ойларидаги маълумотга таяниб хабар берди.   Қорамол ва қўй ва эчкилар фақат Ўзбекистон ва Тожикистонга экспорт қилинган. 2019-йилда ушбу мамлакатларга 1,1 минг бош қорамол юборилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 10,3 минг бошдан ошди. Тожикистон – 506 бош (2019 йилда – 553); Ўзбекистон…

Батафсил...

Ўшда ер қимирлади

Ўш вилоятида 3,5 балли зилзила қайд этилди Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Сейсмология институтининг маълумотларига кўра, шаҳарда ер 3-январь куни соат 07:01 да силкинган. Зилзила кучи Бўр-Дўбў овулида 3 балл ва Арча-Булоқ овулида 2 баллгача сезилган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.    

Батафсил...

Президентлик сайлови: Қора-Сувдаги қўрқитувлар тўғрисидаги маълумотлар текширилмоқда

Марказий сайлов комиссиясининг тезкор тадбирлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга «Умумий иш» жамоат фонди томонидан хабар келиб тушди.   МСК маълумотларига кўра, фонд номаълум шахслар Қора-Сув тумани Киров қишлоғидаги уйларга кириб, президентликка номзод Садир Жапаров кўпчилик овозни ололмаса жисмоний зўрлик кўрсатиш билан таҳдид қилинганидан шикоят қилган. Бу ҳақда 2-январь куни Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳамда Қора-Сув ҳудудий сайлов комиссиясига хабар…

Батафсил...

Ташиевнинг ўғли Ла Лигада ўйнаган биринчи қирғизистонлик футболчига айланиши мумкин

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг 15 ёшли ўғли Эмир-Хан Испаниянинг «Леванте» футбол клубида бўлиб ўтадиган синов-мусобақадасида иштирок этишга таклиф қилинди. Агар синовдан муваффақиятли ўтса, у Ла Лигада ўйнаган биринчи қирғизистонлик футболчига айланиши мумкин. Бу ҳақда Қамчибек Ташиев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган. «Менинг 15 ёшли кенжа ўғлим Эмир-Хан «Паоло Россинин» академиясида бир ярим йил таҳсил олди  ва Италиянинг…

Батафсил...

COVID-19: 165 бемор соғайди

Қирғизистонда 4-январь ҳолатига кўра COVID-19 касаллигидан Иссиқкўл вилоятида бир бемор вафот этди, ўлимларнинг умумий сони 1360 га етди. Охирги суткада 83 кишига тожливирус ташхиси қўйилган. Шулардан 33 таси Бишкекда, 17 таси Чуй вилоятида, 17 таси Иссиқкўл вилоятида, бештаси Ўш вилоятида, бештаси Норин вилоятида, бештаси Талас шаҳрида, биттаси Жалолободда, биттаси Ўш шаҳрида ва Боткен вилоятида қайд қилинган. Пандемия бошланганидан бери тожливирус…

Батафсил...

Қирғизистон футзал бўйича жаҳон рейтингида 42-ўринни эгаллади

Қирғизистон футзал терма жамоаси дунё рейтингида 42-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда futsalworldranking веб-сайтида эълон қилинган рейтингда айтилган. Амиржон Муқанов бошчилигидаги терма жамоа 1071 очко тўплаб, икки поғонага кўтарилди. Испания, Бразилия, Аргентина, Россия, Португалия, Эрон, Қозоғистон, Италия, Парагвай ва Хорватия кучли ўнталикка кирди. Осиё жамоалари орасида Қирғизистон 7-ўринни эгаллади. Эрон (дунё рейтингида 6-ўрин), Япония (16), Таиланд (17), Ўзбекистон (28), Австралия (31)…

Батафсил...

Ўш шаҳрида ёнғиндан зарар кўрган оилага 50 минг сом берилди

2-январь куни Ўш шаҳрининг мусулмон қозиси Убайдулло Сарибоев маҳаллий имомлар билан биргаликда Турон шаҳар ҳудудида тилсиз душман томонидан уйи яроқсиз ҳолатга келган фуқаронинг уйини зиёрат қилиб, қозият томонидан 50 000 сом пул ва маҳаллий саҳоватли киши томонидан қурилиш материаллари топширилди. «Бирон бир мусулмон биродарни зиёрат қилиш ва қийин аҳволда бўлганида ёрдам қўлини чўзиш яхши нарса бўлиб, улар орасидаги алоқани мустаҳкамлайди.…

Батафсил...

Илк маротаба Ўшда карлар учун Жума маърузаси бўлиб ўтди

Ўш шаҳрининг Оқ-Буйра Шарқий хатибиёти ҳузуридаги Мажурумтол масжиди имом-хатиби Медер ҳожи Қадировнинг ташаббуси билан  шаҳардаги карларга махсус таржимон орқали Жума маърузаси тушунтирилди. “Карлар эшита олмаслиги сабабли, улар учун масжиднинг биринчи қаватида махсус хона ажратилган. Ушбу хонада жума маърузасини таржимон орқали тушунтириш ишлари олиб борилди. Жума намозидан кейин масжид жамоати томонидан тайёрланган таомлар ҳам берила бошлади ”, – деди Медер ҳожи…

Батафсил...

Озарбайжонликлар янги йилни нишонлашдан бош тортишмоқда

Озарбайжон аҳолисининг ярми янги йилни нишонлашдан бош тортди. Бу ҳақда Озарбайжон ОАВлари хабар беришди. Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, бунга мамлакатда сўнгги ойларда рўй берган воқеалар сабаб бўлган. Тоғли Қорабоғ урушида ўлим сонининг кўплигини ҳисобга олиб, фуқаролар бир овоздан оммавий байрамдан воз кечишга қарор қилишди.   Ушбу қарор туман ижро ҳокимияти томонидан қўллаб-қувватланди. Шундай қилиб, Сумгайит шаҳрида шаҳар ҳокимияти бир…

Батафсил...

Ахсиликлар Жалолободдаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси олдида йиғилишди

Бугун, 2-январь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Жалолобод шаҳридаги биноси олдида Ахси туманидан келган одамлар йиғилишди. Бу ҳақда Турмуш нашри хабар бермоқда.   Хабарда айтилишича, улар 2020-йилнинг 5-6 октябрь кунлари Ахсиядаги қотилликда гумон қилинувчининг озод қилинишини талаб қилишган. Келганлар плакатларини кўтариб, «Озодлик!» дея қийқиришмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ҳибсга олинган гумонланувчининг Карвон шаҳридаги митингда бир кишининг…

Батафсил...

COVID-19: 203 бемор соғайди

Бир кунда тожливирус инфекцияси 58 кишида аниқланди. Бу ҳақда республика тезкор штаби хабар берди. Вируснинг янги ҳолатлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган: Бишкек шаҳрида – 30; Ўш шаҳрида – 5; Чуй вилояти – 7; Талас вилоятида – 2 та; Норин вилоятида – 4 та; Иссиқкўл вилоятида – 7; Боткен вилояти – 3 та; Сўнгги кун давомида 203 бемор COVID-19 дан соғайди:…

Батафсил...

МХДҚнинг айтишича Қирғизистонда теракт уюштирмоқчи бўлган йигит ҳибсга олинган

2020-йилнинг 31 декабрида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва қўшни мамлакат махсус хизматларининг биргаликдаги ҳаракатлари натижасида Қирғизистонда терактнинг олдини олиш мумкин бўлди, деб хабар беради Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати. Судгача бўлган жараёнлар доирасида Жиноят кодексининг 239-моддаси (терроризм ҳаракати) билан Қирғизистон фуқароси, 1998-йилда туғилган, Ж.С.   Ўш вилоятида ҳибсга олинган. Қўлга олинган шахс халқаро террористик ташкилотнинг аъзоси эканлиги аниқланган ва асосий…

Батафсил...
1 … 12 13 14 15