4-январь куни Талас вилояти Қизил-Адир овулидаги тамаддихонада газ баллони портлаб 11 киши касалхонага ётқизилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, улар Қора-Буура туман касалхонасида.
Интернет манбаларида газ баллонининг портлашини тасдиқловчи фотосуратлар чоп этилди. Ёнғин соат 17:00 атрофида ўчирилди.
Ҳодиса сабаблари номаълум, сабаби ўрганилмоқда.
Ўтган йилнинг июнь ойида Бишкек шаҳридаги бошқа бир тамаддихонада газ баллони портлаб, бир киши ҳалок бўлган эди.