Ўш шаҳрида ёнғиндан зарар кўрган оилага 50 минг сом берилди

2-январь куни Ўш шаҳрининг мусулмон қозиси Убайдулло Сарибоев маҳаллий имомлар билан биргаликда Турон шаҳар ҳудудида тилсиз душман томонидан уйи яроқсиз ҳолатга келган фуқаронинг уйини зиёрат қилиб, қозият томонидан 50 000 сом пул ва маҳаллий саҳоватли киши томонидан қурилиш материаллари топширилди.

«Бирон бир мусулмон биродарни зиёрат қилиш ва қийин аҳволда бўлганида ёрдам қўлини чўзиш яхши нарса бўлиб, улар орасидаги алоқани мустаҳкамлайди. Ҳар бир машаққатнинг ортидан яхшиси келади. Сизларга сабр-тоқат ва қийинчиликларни енгиб ўтишни тилаймиз. Биз ҳар қандай хизматга ҳар доим тайёрмиз. Биз қўлимиздан келганича ёрдам берамиз ”, – деди Убайдулло Сарибоев.

 

Эслатиб ўтамиз, уйи ёниб кетган фуқарога ёрдам бериш учун Ўш шаҳар мусулмонлари қозиятига қарашли жума масжидлари томонидан маблағ йиғишди. Шаҳарнинг яна бир фуқаросининг уйи ёнғиндан зарар кўргани ҳақида маълумот келиб, унга ҳам ёрдам бериш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ