Садир Жапаров қирғизистонликларни Инсон ҳуқуқлари куни билан табриклади

Садир Жапаров қирғизистонликларни Инсон ҳуқуқлари куни билан табриклади

«Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси тамойиллари бизнинг қадриятларимиз ва анъаналаримизга мос келади»-деган у ўз табригида.

Садир Жапаров қирғиз халқини Инсон ҳуқуқлари куни билан табриклаб, адолат, эркинлик, инсон қадр-қиммати ва ҳурмат қирғиз халқи учун ҳар доим энг олий қадрият бўлиб келганини таъкидлади.

«Биз фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд институтларини мустаҳкамлаш, демократик жараёнларни ривожлантириш ва сифатли таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланишни таъминлашга алоҳида аҳамият берамиз», – деди давлат раҳбари.

Шунингдек, у ҳар бир фуқаронинг инсоний ор-номуси, қадр-қиммати, хилма-хил фикрлари, маънавий ва маданий қадриятларини ҳурмат қилишга чақирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ