Ўзган туманида замонавий туғруқхонанинг қурилиши якунланмоқда

Қирғизистон Президенти Сўўрўнбай Жээнбеков бугун, 13-август куни Ўзган тумани ҳудудий шифохонасининг туғруқ бўлими қурилишини кўздан кечирди. Таъкидлаш жоизки, туғруқхона 1965 йилда қурилган бўлиб, 60 ўринли сиғимга эга. Бино фойдаланишга топширилгандан бери мукаммал таъмирланмаган. Янги бино қуриш зарурати бир неча бор кўтарилган. Бироқ, маблағ етишмаслиги сабабли муаммо ҳал қилинмай келган. Муаммони ҳал қилиш учун Кувайтнинг «Ал-Сафа» хайрия жамғармаси вакиллари билан музокаралар…

Батафсил...

Қирғизистонда ID-карта нархи ошади. Энди паспортни неча сомга оламиз?

Жорий йилнинг 17-августидан бошлаб 2017-йилги ID-карта нархи ошади. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда. Нархларнинг ўсишига сабаб бепул бланкаларнинг чиқмай қолгани сабаб бўлди. Таъкидлаш жоизки, 2017-йилдан бошлаб Давлат рўйхатга олиш хизмати фуқароларга махсус чипли паспортларни бериб келмоқда. Чипда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсий рақами, туғилган йили, манзили, оилавий ҳолати, фуқаролиги, фотосурати ва электрон имзоси мавжуд. «Аввал Кореянинг…

Батафсил...

Мигрантлар томонидан Қирғизистонга келаётган пул жўнатмалари ҳажми ошди

Миллий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг июнь ойида мигрантларнинг Қирғизистонга пул ўтказмалари 277,9 миллион долларни ташкил этган. Сўз хусусий томонлар томонидан махсус тизимлар орқали ўтказиладиган маблағлар ҳақида бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, мигрантлар ўтган йилнинг шу даврида уйларига 191,6 миллион доллар жўнатишган. 277,9 миллион доллар   2018 йилнинг август ойидан бери бир ойлик ўлчами билан олганда энг юқори кўрсаткич. Бироқ, йил бошидан бери…

Батафсил...

Журналист Айданбек Акматов «Фейсбук»даги пости учун ИИВга сўроққа чақирилди

Журналист Айданбек Акматов «Фейсбук» саҳифасида Қирғизистондаги нуфузли олигархлар ҳақида эълон қилган пости учун 11 август куни ИИВда сўроқда бўлди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиосига унинг ўзи маълум қилди. 22 июн куниАкматов «Олигархат же үч баштуу ажыдаар» («Олигархат ёки уч бошли аждар») деб номланган пост эълон қилди. Унда муалиф «2010-2015 йилларда олигархлар ўзларининг партиясини тузгани, сиёсатга таъсирини кучайтирганликлари ва миллий бойликларни ўғирлаш…

Батафсил...

Бобомурод Абдуллаевнинг онаси ўғлини озод қилишни сўраб Мирзиëевга мурожаат қилди

Қирғизистон хавфсизлик идораси ҳибсхонасида қолаëтган ўзбекистонлик таниқли журналист Бобомурод Абдуллаевнинг кекса онаси 11 август куни Ўзбекистон президентига видеомурожаат қилиб¸ “туҳмат билан қамалган” ўғлини озод қилишни сўради. Ўзбекистонлик таниқли журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси¸ 73 яшар Гавҳаржон Мадаминова 11 август куни президент Шавкат Мирзиëевга видеомурожаат қилди. Гавҳаржон Мадаминова ўғлининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокуратураси қўйган айблов билан ҳибсга олиниши ортида¸ уни…

Батафсил...

Қирғизистон келаётган қишда Қозоғистондан электр импорт қилишни режалаштирмоқда

Сув тақчиллиги сабаб Қирғизистон Қозоғистондан 500 млн кВт/с электроэнергияни импорт қилишни режалаштирмоқда. Мана шу миқдор куз-қиш даврини муваффақиятли ўтказиш учун етарли бўлади. Бу ҳақда 12 август куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Миллий энергохолдинг раиси Айтмамат Назаров маълум қилди. Прогнозларга кўра, 2020 йилнинг октябрига бориб Тоқтағул сув омборида сув ҳажми 14,9 млрд кубометрни ташкил қилади, деди Назаров. Ўтган йилларда бу вақтда…

Батафсил...

Қозоғистон халқаро авиарейсларни 17-августдан бошлаб тиклайди

 17-августдан Қозоғистон халқаро қатновларни босқичма-босқич амалга оширади. Биринчи рейслар Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусия, Германия, Голландия, Миср, Украина ва Россияга парвоз қилади. Йўналишлар сонини иккала томон ҳам вазиятга қараб белгилайди. • 8 август куни Қирғизистон ва Туркия ҳамда Дубай (Бирлашган Араб Амирликлари) ни боғлайдиган мунтазам парвозлар бошланди. • Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга парвозларни қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Фуқаровий авиация…

Батафсил...

Куз ва қишда электр тақчиллиги бўлиши мумкин

Тўқтоғул сув омборида сув танқислиги сабабли келгуси куз-қиш мавсумида электр тақчиллиги кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат электр энергиясининг 40% тақсимловчи «Северелектр» компанияси хабар берди. Компания ўтган ҳафтада Бишкекдаги кон фермасининг қонунийлиги бўйича тортишувдан сўнг бу ҳақда баёнот эълон қилди. «Шимол электр» ноқонуний равишда ишлаганини айтди. Компания кутилаётган электр танқислиги сабабли кончилик фермаси фаолияти учун техник шароитларни яратмаслигини билдирмоқда. Ҳукумат бу йил…

Батафсил...

Иш қидиряпсизми? Ишсизлар учун янги веб-сайт ишга тушди

Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги фуқароларни иш билан таъминлаш учун янги веб-сайтини ишга туширди. Бу ҳақда агентлик хабар бермоқда. Янги сайтга http://zanyatost.kg/  манзилидан кириш мумкин. Эндиликда ишсизлар веб-сайт орқали вазирликнинг вилоят бўлимида иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шунингдек, порталда бўш иш ўринлари, пуллик ижтимоий иш, иш ўргатиш, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва ишсизлик учун нафақа тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Касбни…

Батафсил...

Бишкек ҳокимияти электробуслар харид қилиб, улар учун алоҳида йўналиш ажратишни режалаштирмоқда

Бишкекда тегишли инфратузилмага – зарядлайдиган станция, об-ҳавога мос парк, янги бекатлар ва йўлларда ажратилган линияларга эга бўлган электробуслар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда пойтахт мэрияси хабар берди. Лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг ёрдами билан ҳаётга татбиқ қилиниши режалаштирилган. ОТБ ва Молия вазирлиги шаҳар транспортини электралаштириш лойиҳаси борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади. Лойиҳа 58,9 млн АҚШ доллар миқдорида баҳоланмоқда. ОТБ…

Батафсил...

Бишкекда қўлга олинган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг олдига адвокатлари қўйилмаяпти

Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳибсга олинган ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаевнинг олдига ҳимоячилари киритилмаяпти. Бу ҳақда Озодликка унинг адвокатларидан бири Наталья Котик маълум қилди. Адвокатга кўра, у икки кундан бери Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) тергов ҳибсхонасида сақланаётган ўз мижози – Бобомурод Абдуллаев билан учрашишга муваффақ бўлолмаяпти. “14 кунлик карантинни баҳона қилишяпти. 11 август куни менга: “Бугун камераларни дезинфекция қилишяпти, эртага соат…

Батафсил...

Туркия самолётларда қўл юки олиб юриш қоидаларини ўзгартирди

Турк Ҳаво Йўллари йўловчиларга юкларини олиб юришни тақиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. Ушбу қоида ҳам ички, ҳам халқаро йўналишларда қўлланилади ва вақтинчалик ҳисобланади. Асосий мақсад – бортга кириш жараёнини тезлаштириш ва тожливирус тарқалишининг олдини олиш. Энди учоқнинг салонига фақат аёллар ва болалар сумкалари, портфеллар, ноутбуклар, заргарлик буюмлари ва сувенирлар олиб киришга рухсат берилади. Туркия фуқаролик авиацияси маъмуриятига кўра,…

Батафсил...

Қирғизистон ва Россиянинг фуқаролари Ўшдан Москвага учиб кетишди

Бугун, 12-август куни 123 киши Ўшдан Москвага чартер рейси билан учиб кетди. Парвоз (SVR 2910)  «Урал авиалиниялари» авиакомпанияси томонидан ташкил этилди. Россиянинг Ўш шаҳридаги Бош консуллиги маълумотларига кўра, кетганларнинг 111 нафари Россия, 12 нафари Қирғизистон фуқаролари бўлган.

Батафсил...

Арслонбоблик тадбиркорнинг уйига тунда кирган қароқчилар оиласини калтаклаб, пулларини ўғирлашди

Арслонбоб қишлоғида уйида автоулов буюмларини сотувчи одамни, рафиқасини ва ўғлини қўшиб, ниқобли шахслар қўрқитишиб, калтаклаган ва тунда пулларини олиб кетишган. Бу ҳақда маҳаллий аҳоли вакиллари маълум қилмоқда. Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 7-август соат 03:00 атрофида юз берган. 63 ёшли фуқаронинг уйига ниқобли уч киши кирган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар 25-30 ёшдаги йигитлар бўлишган. Жиноятчилар…

Батафсил...

Ўшдаги умумий овқатланиш жойларининг ишлаш муддати узайтирилди

Ўш шаҳридаги жамоат жойлари жадвалига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Эндиликда умумий овқатланиш жойлари тунги соат ўн иккигача ишлай олишади. Сайилгоҳлар ва боғларнинг ишлашига йўл қўйилмайди. Ушбу қарорни Ўш шаҳар фуқаролик мудофааси штаби томонидан қабул қилинди. Жамоат жойларида барча санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Аввал ресторан ва дўконлар соат 22:…

Батафсил...

Айдарбеков ва Лавров мунтазам авиарейсларни тиклаш масаласини муҳокама қилишди

Қирғизистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Чингиз Азиз Айдарбеков ва Сергей Лавров икки мамлакат ўртасида мунтазам авиарейсларни тиклаш ҳақида фикр алмашдилар. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Учрашув давомида ташқи ишлар вазирлари COVID-19  пандемиясини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. «Шунингдек, улар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари ва истиқболлари, шу жумладан яқин келажакда Қирғизистон ва Россия…

Батафсил...

Санкт-Петербургда қирғизистонлик эркак ҳомиладор аёлини шафқатсизларча калтаклади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Қирғизистон фуқароси ҳомиладор хотинини калтаклади. Бу ҳақда маҳаллий нашр ёзмоқда. Нашрнинг хабар беришича, 6-август куни 29 ёшли қирғизистонлик аёл касалхонага ётқизилган. Унинг 33 ҳафталик ҳомиласи бор эканлиги аниқланди. У хушсиз ҳолда касалхонага ётқизилган. “У жарроҳлик йўли билан фарзандини дунёга келтирди. Бола тирик, онаси эса оғир аҳволда. Касалхонада келиннинг эри полиция ҳодимлари томонидан ушланган. У сўроқ қилинганидан кейин…

Батафсил...

Халқаро рейслар қайта тикланмоқда. Қирғизистонликлар энди четга чиқа оладими?

Халқаро рейсларнинг тикланиши билан ҳукумат қирғизистонликларни чегарадан ўтишига рухсат берадиган буйруқ тайёрламоқда. Бу ҳақда Фуқаровий авиация агентлиги директори Қурманбек Ақишев брифинг чоғида айтиб ўтди. Модератор Акишевга Қирғизистон фуқаролари қандай сабабларга кўра мамлакатдан чиқиш мумкин деган саволни берди. Акишевнинг сўзларига кўра, ҳозирда Қирғизистон фуқароларининг мамлакатдан чиқиб кетишига рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд эмас. «Ҳукумат қарори билан 20–мартдан бошлаб давлат чегараси ёпилган. Демак,…

Батафсил...

Қирғизистон Туркия билан мунтазам рейсларни тикланди, Қувайт ва Ўзбекистон авиакомпаниялари мунтазам рейсларни тикламоқчи

Қирғизистон ва Туркия ўртасида мунтазам авиарейслар тикланди. Бу ҳақда фуқаро авиацияси агентлиги директори Қурманбек Ақишев маълум қилди. «Бугундан бошлаб иккита турк ва битта қирғиз компанияси Туркия ва Қирғизистон ўртасида мунтазам рейсларни амалга оширадилар. Pegasus Airlines, Turkish Airlines ва Avia Traffic авиакомпаниялари ҳафтасига икки марта қатнайдилар», деди Акишев. Шунингдек, Кувайт ва Ўзбекистон авиакомпанияларидан мунтазам рейсларни очишни таклиф қилинди, ҳозирда ушбу масала…

Батафсил...

Қирғизистондан Россияга учувчи самолетлар рўйхати. Куни ва шартлари

Яқин кунларда Қирғизистондан Россияга етказувчи авиақатновлар жадвали Россиянинг Қирғизистондаги элчихонасининг веб-сайтида эълон қилинди. Авиақатновларнинг рўйхати: • 12 август: Ўш – Москва, парвоз вақти аниқланмоқда; • 12 август: Бишкек – Екатеринбург, парвоз вақти аниқланмоқда; • 15 август: Бишкек – Санкт-Петербург, парвоз вақти аниқланмоқда; • 16 август: Бишкек – Москва, соат 16:20 да жўнайди (Аэрофлот); 16 август: Ўш – Санкт-Петербург, вақти аниқланмоқда;…

Батафсил...
1 2 3 4 5 6 22