Статистика бирлаштирилди: Бир кунда тожливирус ва зотилжамдан 1654 ҳолат қайд қилинди

Бир сутка давомида COVID-19 U07.1 ва U07.2нинг 1654 ҳолати қайд қилинди. Бу ҳақда бугун, 17-июлда тожливирусга қарши курашиш  республика штаби маълум қилди. U07.1 — лабораториявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси; U07.2 — клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси (зотилжам-пневмония). 17-июль ҳолатига кўра лабораториявий тасдиқланган тожливируснинг 603 ҳолати клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган тожливирус ёки зотилжамнинг 1051 ҳолати қайд қилинди.…

Батафсил...

Энди Қирғизистонда зотилжам ҳам тожливирус сифатида қайд қилинади

Қирғизистонда ўпка яллиғланиши ҳам тожливирус сифатида қайд қилинади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Аида Исмаилова маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги экспертлар гуруҳи ишлаб чиққан  COVID-19 касаллигининг миллий клиник қўрсатмасининг 3-версиясини тасдиқлади. Унга кўра, беморларни тожливирус, зотилжамдан стационар ва амбулатор даволаниш алгоритми тасдиқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қабул қилинган классификацияга кўра, тожливирус инфекциясини бирлашган шароитда даволаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 603 киши тожливирусга чалинди

Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда бу вирусни 603та одам юқтириб олгани аниқланган. Уларнинг 123 нафари тиббиёт ходимлари. Бугунги кунгача тожливирус билан хасталанганлар сони 13 101 тага етган.   Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 86 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3821тани ташкил этади. 17 июль холатига кўра, республикада тожливирус юқтириб…

Батафсил...

Туркманистонда масжидлар номаълум муддатга ёпилди

Туркманистонда расмийлар қарори билан диний объектларнинг барчаси ёпилди. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги мамлакат Дин ишлари кенгашидаги ўз манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар қилди. Кенгаш вакилига кўра, “масжидлар, черковлар ва қадамжолар юқумли касалликларнинг тарқалишига қарши профилактик чора сифатида ёпилган”. Манба диний муассасалар қачонгача ишламаслигига ойдинлик киритган эмас. У масжид минораларидан аввалгидек азон товуши янграйвериши, бироқ эндиликда бу фақат намоз вақти ҳақидаги эслатма…

Батафсил...

Зотилжамдан вафот этганлар сони ўтган йилга нисбатан деярли бир хил бўлмоқда

2019-йили зотилжамдан 626 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотига таяниб маълум қилди. Жорий, 2020-йилнинг 14-июлига кўра 497 киши зотилжамда вафот этган. Бу 2019-йил кўрсатгичининг 79 фоизини ташкил қилади. Миллий статистика қўмитаси 2020-йилнинг январь-май ойларида зотилжам туфайли 230 киши вафот этган, аниқроғи нафас олиш органлари касалликларидан вафот этганларнинг 31 фоизини ташкил қилганини таъкидлайди.…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 521 киши тожливирусга чалинди

Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда бу вирусни 521та одам юқтириб олгани аниқланган. Уларнинг 96 нафари тиббиёт ходимлари. Бугунги кунгача тожливирус билан хасталанганлар сони 12498 тага етган.   Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 75 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3735тани ташкил этади. 16 июль холатига кўра, республикада тожливирус юқтириб олган…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 439 киши тожливирусга чалинди, 85 одам вафот этди

Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда бу вирусни 439та одам юқтириб олгани аниқланган. Уларнинг 105 нафари тиббиёт ходимлари. Бугунги кунгача тожливирус билан хасталанганлар сони 11977тага етган.   Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 91 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3660тани ташкил этади. 15 июнь холатига кўра, республикада тожливирус юқтириб олган 11…

Батафсил...

Буюк Британия элчисининг оиласи Бишкеклик шифокорларга овқат тайёрламоқда

Буюк Британия Қироллигининг Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Чарлз Гарретнинг оиласи Бишкекдаги касалхоналардаги тиббий ходимлар учун овқат тайёрламоқда. Дипломат твиттердаги саҳифасига фотосурат жойлаштирган ва буни кўплаган обуначилар ўртоқлашган. «Пойтахт касалхоналарида тиббиёт ходимлари учун тушлик. 22 қаҳрамон учун 22 та хизмат! Ҳар куни хавфли шароитларда сиз биз учун курашасиз. Сизга катта раҳмат!» – дейди Чарлз Гаррет. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари элчига ва…

Батафсил...

Қирғизистонда дори етишмаяпти: нарҳлар 3-4 баробар ошди

Қирғизистонда тожливирус эпидемияси тобора кучайиб бормоқда, шу билан бирга мамлакатда ҳамон дори-дармон етишмаяпти. Одамлар дорихоналарда соатлаб навбат кутмоқда ва ҳаёт учун муҳим бўлган препаратларни харид қилиш учун бир ойлик маошларини беришга мажбур бўлмоқда, нархлар 3-4 баробар кўтарилиб кетди. Бу вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқороларга мурожаат қилиб “ўз билганларича даволанмаслик”ни, шифохоналарга эса дориларни ярим йиллигини ғамлаб қўйиш борасида маслаҳат бермоқда. Фармапоиск…

Батафсил...

Россия Қирғизистонга тожливирусни аниқловчи ташхис тизимларини юборди

Россия тожливирус хасталигига қарши кураш доирасида Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, КОВИД-19 ташхиси учун бир нечта синов тизим тўпламлари олинган. Ҳаммаси бўлиб 820 комплект ПЦР синов тизимлари (80 минг 720 тадқиқотлар учун) ва 480 тўлиқ бўлмаган тўпламлар (24 минг тадқиқотлар учун) олинган. 14 июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда тожливирус хасталиги аниқланган ҳолатларнинг умумий сони…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 421 киши тожливирусга чалинди, 47 одам вафот этди

Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда бу вирусни 421та одам юқтириб олгани аниқланган. Бугунги кунгача тожливирус билан хасталанганлар сони 11538тага етган.   Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 109 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3569тани ташкил этади. 14 июнь холатига кўра, республикада тожливирус юқтириб олган 2 одам вафот этган. Бу вирусдан…

Батафсил...

Қирғизистонда дори чайқовчиларига нисбатан жиноий ишлар очилди

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати (молиявий полиция) «чайқовчилар» – дори воситаларини қиммат нархда сотувчиларга қарши судга қадар жиноий иш очди. Муассаса матбуот хизматининг хабар қилишича, ИЖҚКДХ ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида “дори воситаларини қимматга сотаётган, шу тариқа ноқонуний (тегишли лицензияси бўлмаган) равишда дори воситалари етишмаслигига сабаб бўлаётган айрим жисмоний шахслар”ни аниқлади. ИЖҚКДХ ходимлари томонидан текшириш мақсадида ўтказилган харидлар вақтида…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 488 киши тожливирусга чалинди, 44 одам вафот этди

Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда ушбу хасталикка чалинганлар сони кескин ортган. Бу вирусни юқтириб олган 719 бемордан, 127 нафари тиббиёт ходимлари. Бугунги кунгача тожливирусни юқтириб олганлар сони 11117тага етган.   Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 73 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3460тани ташкил этади. 12 июнь холатига кўра, республикада…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 719 киши тожливирусга чалинди, 48 одам вафот этди

Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда ушбу хасталикка чалинганлар сони кескин ортган. Бу вирусни юқтириб олган 719 бемордан, 127 нафари тиббиёт ходимлари. Уларнинг аксарияти Бишкек шаҳрида бўлиб, 500 нафарни ташкил этади. Чуй вилоятида 96та, Ўш шаҳрида 37, Ўш вилоятида 20, Жалолобод вилоятида 10, Боткенда 34, Иссиқ-Кўлда 15, Норинда бир ва Талас вилоятида 6 нафар. Бугунги кунгача…

Батафсил...

11-июлда зотилжамдан 32 киши вафот этди

Бугун, 11-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам (пневмония) билан даволанаётган  32нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Улардан 8 нафар бемор Бишкек шаҳридан. «Март ойидан буён зитилжамдан (пневмония) жами 382 киши вафот этди», — дейди у. Ўтган йилнинг 6 ойида Қирғизистонда зотилжамдан 318 киши вафот этган. Ўқувчилар учун изоҳ: Зотилжам (арабча — ﺔﺋﺮﻟا تاذ) шунингдек Пневмони́я (қадимги юнонча. πνευμονία — «нафас олиш», «ҳаво» , қад.…

Батафсил...

СOVID-19: 11-июлда 3 ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 125 тага етди

Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 3 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида 65, 51  ёшдаги 2 нафар эркак киши; Лайлак ҳудудий шифохонасида 44 ёшдаги эркак киши; Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 125 кишига етди.

Батафсил...

СOVID-19: 11-июлда 102 бемор тузалди

Бугун,  11-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 102 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайди.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  40; Чуй вилояти — 12; Ўш шаҳри –  11; Ўш вилояти — 11; Боткен вилояти — 11; Жалолобод вилояти — 9; Норин вилояти — 5; Талас вилояти — 2; Иссиқкўл вилояти — 1. Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 3236 бемор соғайди.

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 552 кишидан тожливирус аниқланди

 Қирғизистонда 11-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 552 та ҳолат аниқланди.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9910 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  314; Чуй вилояти — 124; Ўш вилояти —13; Ўш шаҳри –  24; Жалолобод вилояти — 26; Боткен вилояти — 28; Норин вилояти — 17; Иссиқкўл вилояти — 6;

Батафсил...

10-июлда зотилжамдан 40 киши вафот этди

Бугун, 10-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам (пневмония) билан даволанаётган  40 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Улардан 14 нафар бемор Бишкек шаҳридан. «Март ойидан буён зитилжамдан (пневмония) жами 350 киши вафот этди», — дейди у. Ақматованинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг 6 ойида Қирғизистонда зотилжамдан 318 киши вафот этган.

Батафсил...

СOVID-19: 10-июлда олти ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 122 тага етди

Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 6 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида – 90 ёшдаги эркак киши; Жайил ҳудудий шифохонасида 2 фуқаро — 70, 69 ёшдаги икки аёл; Жалолобод вилоят шифохонасида 2 фуқаро — 49, 53  ёшдаги эркак киши; Норин вилоят шифохонасида  — 61  ёшдаги эркак…

Батафсил...
1 … 17 18 19 20 21 … 36