Хотинига қайноқ сироп сочиб, ғойиб бўлган фуқаро қўлга олинди

Хотинига қайноқ сироп сочиб, ғойиб бўлган фуқаро қўлга олинди.

Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБ матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган 1983 йилда туғилган З. О. ушланди.

2026 йил 9 март куни у хотини билан жанжаллашиб, унинг танасига қайноқ мураббони сочиб юборган. Хотин жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Оилавий зўравонликда гумон қилинган эри, 1983 йилда туғилган З.О. терговга келмай, қочиб юрган. Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси “Сулаймон-Тоо” милиция бўлими тергов хизматининг илтимосига биноан, Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси бўйича айбланган З.O.га нисбатан эҳтиёт чораси сифатида «ҳибсга олиш» тури танланган.

Гумонланувчи кеча, 2 июн куни ҳибсга олиниб, тергов учун тақдим этилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ