АҚШ расмийлари Раимбек Матраимовга қарши санкциялар қўлламоқда

АҚШ расмийлари Қирғизистон Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовга қарши Вашингтон инсон ҳуқуқларини бузишда гумон қилинган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун фойдаланадиган Глобал Магнитский қонуни асосида санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлигининг чет эл активларини назорат қилиш бошқармаси хабар қилди. Матраимов билан бир қаторда Макао ва Либериядан икки фуқаро ва Гонконг, Палау ва Камбоджадан учта ташкилот санкцияларга…

Батафсил...

Қирғизистон-Ўзбекистон чегараолди раҳбарлари учрашувидан олинган фотосуратлар

Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудлари раҳбарларининг учинчи учрашуви якунланди. Учрашувда икки мамлакатнинг чегара ҳудудлари, савдо-иқтисодий алоқалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Натижада махсус протокол имзоланди. Қирғизистон томонидан Бош вазир вазифасини бажарувчи Артем Новиков бошчилигидаги ҳукумат аъзолари, Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва бошқалар қатнашдилар.

Батафсил...

Президентликка номзодлар гуруҳи: Садир Жапаров номзод сифатида рўйхатдан ўтказилмаслиги зарур

 Президентликка номзодлар гуруҳи МСКга мурожаат қилди. Улар Садир Жапаровни номзод сифатида рўйхатдан ўтказмасликни талаб қилмоқда. Бу ҳақда бугун депутат Қанат Исаев Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди. Унга кўра, Конституцияга мувофиқ барча номзодлар тенг ҳуқуқларга ва тенг шароитларга эга бўлиши керак.   Амалдаги президент президентликка номзодини қўйиши мумкин эмас, шунда ҳамма тенг ҳуқуқларга эга бўлади. “Афсуски, Садир Жапаров президент вазифасини…

Батафсил...

Конституцияни ўзгартириш билан халқ икки сом ҳам фойда кўрмайди

Олий Кенгаш депутати Рискелди Мўмбеков референдум ўтказиш, шу жумладан президентлик сайловини ўтказиш ҳақидаги қонун лойиҳасини босим билан қабул қилинганини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу қонунни қабул қилишда барча процедура қоидалари бузилган ва шу тариқа парламентнинг қуриб қолган обрўси тўлиқ «кўмилганини» айтди. Мўмбековга кўра, Конституцияни ўзгартириш одамларнинг ҳаётини ўзгартирмайди. «Ҳаммаси қонун асосида кетмоқда, бу халқнинг талаби, деб айтасиз, конституцияни ўзгартириш…

Батафсил...

Жапаровнинг тарафдори «Мегаком»нинг раҳбар ўринбосари бўлиб тайинланди

«Альфа Телеком» («Мегаком») ЁХЖи «Мекенчил» партиясининг аъзоси Торохан Жунусбеков бош директорнинг маслаҳатчиси бўлиб тайинланганини маълум қилди. Уни тайинлаш бўйича буйруққа «Мегаком»нинг бош директори Акилбек Жамангулов 7-декабрда қўл қўйди. Жунусбеков янги хизматда қандай вазифаларни бажариши тўғрисида ҳозирча маълумот берилмади. Бунга қадар Жунусбеков ўзи хизматга тайинланганини инкор қилиб, янги лавозими бўйича барча маълумотларни «ёлғон» деб айтиб келган. «Бу ёлғон, ҳеч қаерга тайинланмадим.…

Батафсил...

Президент бўлишни истаганлар қанча пул сарфлади? Рўйхат

Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодларнинг сайлов жамғармаси томонидан олинган ва ишлатилган маблағлари тўғрисида маълумот берди (4-декабрь ҳолатига кўра). Эслатиб ўтамиз, дастлаб 63 қирғизистонлик президентликка номзодини қўйиш ниятини билдирган эди. Ҳозирда 20 нафар номзод бор, улар орасида 1 миллион сом миқдоридаги сайлов гаровини тўламаганлар, 30 мингдан ортиқ имзо тўплай олмаганлар ва ўз хоҳишлари билан пойгадан кетганлар бор. Маблағлар сомда кўрсатилган: •…

Батафсил...

Фарғонада Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси бўйича музокаралар олиб борилмоқда

Бош вазир вазифасини бажарувчи Артем Новиков Ҳукуматнинг чегара ҳудудларидаги ваколатли вакиллари ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудлари Ҳокимлар кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда. Қирғизистон томонидан Ўзбекистондаги элчи Ибрагим Жунусов, Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Тилек Тўқтўзиев, Транспорт ва йўллар вазири Бақит Бердалиев, Жалолобод, Боткен ва Ўш вилоятларидаги ҳукумат вакиллари Абсаттар Сиргабаев, Жанибек Жалолов ва…

Батафсил...

«Қирғизистон монархия шаклига ўтмоқда»

Қирғизистон монархия шаклига ўтмоқда. Чунки монархия шаклида фақат монарх гина қонун қабул қилиши мумкин. Мамлакат худди шундай аҳволда. Баъзилар: «Қонун ёзишга ҳаққингиз йўқ, унга тегманг, фақат шу Конституция билан яшанг», дейишади. Ушбу фикрни Конституциявий кенгаш раиси Бекбўсун Бўрубашев «Марал» га берган интервюсида айтиб ўтди. “Халқ тарози: улар баҳо беради, кўришади. Янги Конституция лойиҳасини парламент аъзолари таклиф қилди. Улар халқ номидан…

Батафсил...

Қирғиз ТИВи АҚШ элчисининг Матраимов бўйича баёнотига нисбатан фикр билдирди

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг элчиси Доналд Лунинг ҳаракатларида мамлакатнинг ички ишларига аралашувнинг ва терговга босим кўрсатишнинг аломатлари мавжуд деб билдирди. «Қандай яхши ниятни мақсад қилмасин халқаро алоқаларнинг, шунингдек миллий қонунларнинг барқарор принциплари бузилмаслиги керак», — деб ёзилган ТИВнинг расмий твиттерида. Ташқи сиёсат муассасанинг бундай баёноти АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Дроналд Лунинг журналистика йўналишидаги «Интилиш» мукофотини топшириш маросимида айтган гапига жавоби бўлди. Лу мазкур…

Батафсил...

Қирғизистон Россиядан ҳаво ва темир йўл парвозлари сонини кўпайтириш имкониятини кўриб чиқишни сўради

Қирғизистон томони Россияга барча санитария-эпидемиология меъёрлари ва талабларига мувофиқ равишда мунтазам ҳаво ва темир йўл хизматлари сонини кўпайтириш имкониятларини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди. Жўқорғу Кенгес матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу масала Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Парламент спикери Талант Мамитов ва Россия Федерацияси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг учрашувида кўтарилган. Музокаралар 7 декабрь куни Москвада бўлиб ўтди. Жўқорғу…

Батафсил...

Райим-миллион ва Кўлбаевнинг қўлга олиниши мафия ҳақидаги кинога ўхшаб кетди — АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси

АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу журналистларга «Интилиш» («Стремление») мукофотини топшириш тадбирига қатнашиб, мамлакат бўйича жорий йилнинг муҳим янгиликларини таъкидлаб ўтди.   Жаноб Луга кўра, Қирғизистонда уюшган жиноятчилик Совет Иттифоқи давридан бери давом этмоқда, аммо «Клооп», «Азаттык» OCCRP ҳамда Factcheck нашрларининг журналистлари ёрдами билан уюшган жиноий гуруҳ соядан чиқди. «Бу жиноий оиланинг очкўзлигидан, қудрати ва дахлсизлигидан қирғиз жамияти нафратланди. Улар бу…

Батафсил...

Артем Новиков Қирғизистоннинг жануби ва Фарғонага ташриф буюради

Бош вазир вазифасини бажарувчи Артем Новиков амалий ташриф билан Боткен ва Ўш вилоятларига боради. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда. Ташриф 7-9 декабрь кунларига режалаштирилган. Ташриф давомида Новиков ишлаб чиқариш қувватлари фаолияти билан танишади. Шунингдек, у Қадамжой туманидаги касалхона қурилиши ва Исфанада янгиланган аэропортнинг очилишида иштирок этади. «Бундан ташқари, у 8-декабрь куни Фарғона шаҳрида (Ўзбекистон) бўлиб ўтадиган Қирғизистон ва…

Батафсил...

Қўчқор туманида чорва моллари нархи туша бошлади

Қўчқор туманида чорва моллари нархи туша бошлади. Бу ҳақда сотувчилар хабар беришди. Хабарларга кўра, бу ҳафта бозорга камроқ чорва моллари кириб келди. Чегаранинг ёпилиши билан чорва моллари ҳам арзонлашди. Чорванинг харидорлари ҳам кам. – отлар – 70-75 минг сом; – Таиландча – 25-30 минг сом; – сигир – 50-55 минг сом; – бузоқ – 30-35 минг сом; – бузоқли сигир…

Батафсил...

Қирғизистон хорижий донорлардан яна 429 миллион доллар кутмоқда

Қирғизистон яқин кунларда хорижий донорлардан 429 миллион 704,6 минг доллар олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукуматнинг 4-декабрдаги COVID-19га қарши курашга жалб қилинган маблағлар тўғрисидаги баёнотида айтилган. Қирғизистон ҳукумати пандемия бошланганидан бери хорижий банклардан 774 миллион 432,8 минг доллар олишга келишиб олган. Бунинг 597,4 миллиони кредит шаклида, 173,5 миллиони грант шаклида берилмоқчи. Бугунги кунга қадар мамлакатга ушбу маблағнинг 345 миллион 142,7 минг…

Батафсил...

Ўшнинг мэри яшаган резиденциядаги уйни таъмирлаш учун 3 млн сом сарфланган

Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов яшаётган Жанубий резиденциядаги хизмат уйи 3 миллион сомга таъмирланди. Бу ҳақда шаҳар раҳбари 3 декабрда «Т-Медиа» нашрига берган интервьюсида билдирди. Сарибашовнинг айтишича, мер яшайдиган уй қаровсиз қолиб, эски бўлгани сабаб тендер баҳоси 3 млн 291 минг сомни ташкил қилган капитал таъмирдан ўтган. «Бошқа хизмат уй қуриш учун ҳам бундан икки-уч баравар кўп маблағ кетарди. Кейинги келган мерларга ҳам хизмат уйи бўлиб…

Батафсил...

АҚШ элчиси Қирғизистонга йирик уюшган жиноятчиларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортишда ёрдам беришни таклиф қилди

АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашди ва сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди. Бу ҳақда АҚШнинг дипломатик ваколатхонаси хабар берди. Унга кўра, элчи Лу «ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама келишув бўйича музокаралар олиб борилаётганини таъкидлади», иккала томон ҳам қолган масалалар тезкор ҳал қилинишига умид билдирди. “Шунингдек, у [Доналд Лу] АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига…

Батафсил...

Ўмурбек Текебаев: Таклиф қилинган тизим Акаев, Бакиевникидан ҳам ўтади

«Ата Мекен» партиясининг лидери, Жогорку Кенеш депутати Ўмурбек Текебаев «Азаттык»нинг жонли эфирида ўлкадаги вазият ҳақида фикрини билдирди. Текебаев ҳозирги конституциявий реформани танқид қилиб, Қирғизистонда президентлик бошқарув ўрнатилса, ўлка ортга қайтишини билдирди. Бундан ташқари, депутат Садир Жапаровнинг унинг номига айтган айбловлари учун жавоб қайтарди. «Ата Мекен»дан президентлик сайловига қатнашган номзодлар Текебаев собиқ депутат Садик Шер-Нияз президентлик сайловидан номзодини қайтариб олиши унинг…

Батафсил...

Адахан Мадумаров МСКга 41 минг имзо топширди

 3-декабрь куни президентликка номзод Адахан Мадумаров Марказий сайлов комиссиясига 41 минг имзо топширди. Бу ҳақда номзоднинг штаб-квартираси хабар берди.  Қонунга мувофиқ, номзод камида 30 минг имзо билан қўллаб-қувватланиши керак.  Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи тақдим этилган имзоларнинг ҳақиқийлигини 8 календарь кун ичида текширади. Марказий сайлов комиссияси рўйхатдан ўтган ходимларни ва суд экспертизаси соҳасидаги ваколатли давлат органининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда…

Батафсил...

Эльдар Абакиров МСКга 43 мингдан ортиқ имзо топширди

Президентликка номзод Эльдар Абакиров МСКга 43630 имзо топширди. Бу ҳақда МСК расмий сайти хабар берди. Қонунга мувофиқ, номзод камида 30 минг имзо билан қўллаб-қувватланиши керак.  Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи тақдим этилган имзоларнинг ҳақиқийлигини 8 календарь кун ичида текширади. Марказий сайлов комиссияси рўйхатдан ўтган ходимларни ва суд экспертизаси соҳасидаги ваколатли давлат органининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда имзоларнинг ҳақиқийлигини текширади. Президентлик…

Батафсил...

Сайлов-2021: Курсан Асанов 43 864 имзо топширди

Президентликка номзод Курсан Асанов Марказий сайлов комиссиясига 43 864  имзо тақдим этди. МСК имзолар 3-декабрь куни қабул қилинганлигини айтди. Қонунга мувофиқ, номзод камида 30 минг имзо билан қўллаб-қувватланиши керак.  Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи тақдим этилган имзоларнинг ҳақиқийлигини 8 календарь кун ичида текширади. Марказий сайлов комиссияси рўйхатдан ўтган ходимларни ва суд экспертизаси соҳасидаги ваколатли давлат органининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда…

Батафсил...
1 … 34 35 36 37 38 … 51