Фарғонада Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси бўйича музокаралар олиб борилмоқда

Бош вазир вазифасини бажарувчи Артем Новиков Ҳукуматнинг чегара ҳудудларидаги ваколатли вакиллари ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудлари Ҳокимлар кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қирғизистон томонидан Ўзбекистондаги элчи Ибрагим Жунусов, Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Тилек Тўқтўзиев, Транспорт ва йўллар вазири Бақит Бердалиев, Жалолобод, Боткен ва Ўш вилоятларидаги ҳукумат вакиллари Абсаттар Сиргабаев, Жанибек Жалолов ва Жарасул Абдураимовлар иштирок этишди. Шунингдек, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нуран Ниязалиев ва иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Султан Ахматовлар иштирок этаётгани айтилмоқда.

Учрашув давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, чегара масалалари ва икки томонлама муносабатларнинг барча спектрларини янада фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилмоқдалар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ