Ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлар, ҳукумат ишончини йўқотганлар ишдан олинади

Ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлар, ҳукумат ишончини йўқотганлар ишдан олинади. Президент қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра, агар ходим ўз касбий вазифаларини лозим даражада бажармаса ёки сиёсий раҳбарият ишончини йўқотса, ишдан бўшатилиши мумкин. Шунингдек, махсус тартиб асосида тайинланган ходимлар сиёсий раҳбарият талабларига риоя қилмаса, ишдан олинади. Қонунга яна бир қатор муҳим ўзгартиришлар киритилди. Улар: ▪️Ходимларнинг рақамли саводхонлигига қўйиладиган талаблар ▪️Олий ва юқори…

Батафсил...

Қирғизистон МХДҚ раҳбари Ташиев Европа футбол клубини банкротликдан қутқариб қолди

Қирғизистон футбол иттифоқи президенти, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Словакиянинг «Тренчин» футбол клубининг акциядори бўлиш орқали уни банкротликдан қутқариб қолди. Бу ҳақда sport24.pluska.sk хабар берди. Нашрнинг ёзишича, ўтган йили «Тренчин» молиявий муаммоларга дуч келган, бироқ Қирғизистондан инвестор пайдо бўлиши билан вазият ўзгарган. «Ушбу қўллаб-қувватлаш туфайли клуб уч ой давомида йиғилиб қолган қарзларини тўлади. «Тренчин»нинг янги инвестори Қамчибек Ташиев…

Батафсил...

Бишкек ва Ўш шаҳарларининг мақоми тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киритилди

Президент Садир Жапаров “Пойтахтнинг мақоми тўғрисида”ги ва “Ўш шаҳрининг мақоми тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонун Жогорку Кенеш томонидан 2025 йил 4 июнда қабул қилинган. Бундан кўзланган мақсад – Бишкек ва Ўш шаҳарларини бошқариш тартибига аниқлик киритиш, мэрлар ваколатлари ва шаҳар кенгашларининг вазифаларига аниқлик киритиш. Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти қонунчилигини ягона тизимга келтириш. Қонун қуйидаги асосий ўзгаришларни назарда…

Батафсил...

АҚШ Қирғизистон фуқаролари учун визаларнинг максимал амал қилиш муддатини 10 йилдан 3 ойга қисқартирди

АҚШга иммиграцион бўлмаган визалар энди Қирғизистон фуқароларига уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади ва мамлакатга фақат бир марта киришни назарда тутади. Бу ҳақда АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб, 24.kg нашри хабар берди. Иммиграцион бўлмаган визалар АҚШга сайёҳлик ёки хизмат сафари, вақтинчалик иш, ўқиш ёки тиббий ёрдам учун вақтинча киришни хоҳловчи шахслар учун мўлжалланган. Илгари Қирғизистон фуқаролари бундай визаларни ўн…

Батафсил...

Трамп маъмуриятидаги «энг қудратли шахс» тошкентлик бўлиб чиқди

Трамп маъмуриятининг кадрлар сиëсатини бошқараëтган Сержио Гор асли тошкентлик бўлиб чиқди. 39 яшар Гор ҳозиргача ўзининг собиқ Ўзбекистон ССРда туғилганини ҳеч бир шаклда очиқламаган. Ўзини «малталик муҳожир» деб келган Сержио Гор нафақат туғилган жойи¸ балки асл исми-шарифини ҳам яшириб келган. Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга доир суриштирувлар лойиҳаси эълон қилган маълумотга кўра¸ Малта кўчмас мулк регистрация ҳужжатлари унинг 1986 йили Тошкентда…

Батафсил...

Душанбе ва Бишкек ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 15 баробар ошди

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2025 йил биринчи беш ойида 6,35 миллион долларга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,6 баробар кўпдир. Бу ҳақда «Азия-плюс» нашри хабар берди. Тожикистон божхона хизмати маълумотларига кўра, республикадан Қирғизистонга экспорт 1,59 миллион долларни, қўшни давлатдан импорт эса 4,76 миллион долларни ташкил қилган. Таққослаш учун: 2024 йил январь-май ойларида икки давлат…

Батафсил...

АҚШ ҲТШни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарди

АҚШ 8 июль куни Суриянинг “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) гуруҳини хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқаришини маълум қилди. Гуруҳ Сурияда 54 йил ҳукмронлик қилган Асад режимини ағдариб ташлаган исёнчиларга бошчилик қилган. Унинг раҳбари Аҳмад Аш-Шаръ эса энди мамлакатнинг вақтинчалик президенти ҳисобланади. ҲТШ, шунингдек, “Ал-Нусра фронти” номи билан ҳам танилган. У 2016 йилда Аш-Шаръ алоқаларни узгунга қадар “Ал-Қоида”нинг Суриядаги филиали бўлган. Маълумот…

Батафсил...

Садир Жапаров Москва шаҳрида Владимир Путин билан музокаралар ўтказди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 2 июль куни Москвага қилган ишчи сафари доирасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва миграция соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар, ҳамда Қирғизистон-Россия стратегик шериклиги ва иттифоқчиликнинг юқори даражасига эришилганидан мамнунлик изҳор этдилар. Россия Президенти Владимир Путин иқтисодий ҳамкорликдаги…

Батафсил...

ТИВ яна 42 нафар Қирғизистон фуқаросини Эрондан эвакуация қилди

Ташқи ишлар вазирлиги яна 42 нафар Қирғизистон фуқаросини Эрондан эвакуация қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, фуқароларнинг мурожаати асосида Эрондан қўшимча эвакуация амалга оширилиб, Туркманистоннинг “Бағжиран” чегара пости орқали 4 нафар фуқаро, Озарбайжоннинг “Астара” назорат-ўтказиш пункти орқали 38 нафар фуқаро эвакуация қилинган. Барча фуқаролар Қирғизистонга эсон-омон етказилди. Ташқи ишлар вазирлиги хорижий муассасалар билан яқин ҳамкорликда иш…

Батафсил...

1 июлдан Россияда биометрик маълумотларини топширмаган мигрантлар мобил алоқадан узилади

2025 йил 1 июлдан бошлаб Россия Ягона биометрик тизимида (ЯБТ) рўйхатдан ўтмаган чет эл фуқаролари учун уяли алоқа хизматлари босқичма-босқич ўчирилади. Бу ҳақда РФ Рақамли ривожланиш вазирлиги хабар берди. Янги қоидаларга кўра, Россия SIM-карталаридан фойдаланувчи барча хорижликлар биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўз шахсини тасдиқлаши ва уларни «Госуслуги» портали орқали рўйхатдан ўтказиши шарт. Рақамли ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра, 2 миллиондан ортиқ…

Батафсил...

Садир Жапаров ҳукумат аъзоларини янги Қирғизистон қуриш йўлида бирлашишга чақирмоқда

Президент дунёда вазият кескинлашган, давлатлар жадал ривожланаётган бир пайтда қирғиз жамоатчилигини бирлашишга ва ягона мақсад йўлида ҳаракат қилишга чақирди. «Парламент ва ҳокимиятнинг бошқа бўғинлари билан барча масалаларда ҳамкорликда ишлаяпмиз. Натижада чегаралар аниқланмоқда, қўшни давлатлар билан алоқалар яхшиланмоқда. Депутатларнинг кўпчилиги шиорлар айтиб, митинглар уюштирган, ёлғон маълумот тарқатган, халқни чалғитаётганларга эргашганида эди, хозир низолар бўлаётган мамлакатлар каби Марказий Осиёда ҳам вазият ўзгача…

Батафсил...

ТИВ ватандошларни Эрон ва Исроилни зудлик билан тарк этишга чақирди

Яқин Шарқдаги кескин вазият туфайли Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон фуқароларига Эрон ва Исроилга саёҳат қилишдан вақтинча тийилиш, бу мамлакатларда бўлганларга эса зудлик билан чиқиб кетишни тавсия қилди. Агентлик фуқароларга парвоз қоидаларига қўйилган чекловларни ҳисобга олиш ва Қирғизистон элчихоналари, маҳаллий ҳокимият органлари ва авиакомпанияларнинг расмий маълумотларини эътиборсиз қолдирмасликни эслатади. Элчихоналарга қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: 🇶🇦 Қатар – +974 5066…

Батафсил...

Садир Жапаров биргаликда таҳдидлар олдини олишга чақирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров КХШТ ва Марказий Осиё давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котибларини қабул қилди. Давлат раҳбари ҳозирги халқаро кун тартиби мураккаб ва серқирра тенденциялар билан ажралиб туришини таъкидлади. Шу муносабат билан Афғонистондаги вазиятни кузатишни давом эттириш муҳим. Бундан ташқари, у экстремизм, терроризм ва бошқа таҳдидларга қарши курашда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлади. «Мавжуд вазиятни синчковлик билан ва ҳушёрлик билан баҳолаш, минтақада…

Батафсил...

Садир Жапаров Си Цзиньпин билан бир қатор шартномалар имзолади

Остонадаги “Марказий Осиё – Хитой” саммитида Президент Садир Жапаров Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Учрашувда Қирғизистон-Хитой стратегик шериклигини кенгайтириш, ўзаро савдо-сотиқ, сармоя, “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Натижада қуйидаги шартномалар имзоланди: • сув ресурсларини жиҳозлаш; • Сунъий интеллект марказини ташкил этиш; • қайта ишлаш саноати соҳасида ҳамкорлик; • чегара саломатлиги ва карантин соҳасида ҳамкорлик; •…

Батафсил...

Қорасув шаҳрига янги мэр тайинланди

Ўш вилоятига қарашли Қорасув шаҳрига Ислам Эрмаматов янги мэр этиб тайинланди. Тегишли фармойиш туман ҳокими Канат Табалдиев томонидан имзоланган. Эндиликда шаҳарнинг собиқ рахбари Майрамбек Тентимишов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз лавозимидан бўшатилди. Ислам Эрмаматов бунгача Бош-Булоқ қишлоғи ҳукуматини бошқарган

Батафсил...

Ўзбекистон ва Қирғизистон Эрон ва Исроилни тўлиқ вазминликка чақирди

Ўзбекистон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирликлари Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани муносабати билан баёнот берди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти одамлар орасида қурбонлар келтириб чиқарганидан жиддий хавотир билдирди. «Барча томонларни тўлиқ вазминликка, ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга ва низони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирамиз», — дейилади баёнотда. ТИВ минтақада кенг кўламли қарама-қаршиликка олиб келиши мумкин бўлган вазиятнинг…

Батафсил...

Президент парламент сайловлари тизимини ўзгартириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров республика Жогорку Кенеши (парламенти) депутатларини сайлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган конституциявий қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Ўзгартиришларга кўра, мамлакат парламентига сайловни ўтказиш учун 30 та кўп мандатли ҳудудий сайлов округи тузилиб, уларнинг ҳар бирида учтадан депутатликка номзодлар овоз беришда ғолиб бўлади. Шу билан бирга, Жогорку Кенеш депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи ўз-ўзини илгари…

Батафсил...

Жапаров Қирғизистоннинг келгуси беш йиллик ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаб берди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатни 2030 йилгача ривожлантириш миллий дастурини тасдиқлади, бу эса кучли ва фаровон республикани шакллантириш йўлида қўлланма бўлади. Сиёсатчининг матбуот хизмати халққа мурожаатини эълон қилди, унда давлат раҳбари ўзи имзолаган ҳужжатнинг асосий бандларини батафсил ёритиб берди. Жапаровнинг таъкидлашича, ушбу стратегик ҳужжат Қирғизистонни ўрта муддатли ривожланишининг устувор йўналишлари ва мақсадларини белгилаб беради. «Бу барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, аҳоли…

Батафсил...

«Июн воқеалари». Қирғизистондаги қонли тўқнашувларга 15 йил тўлди

Қирғизистон тарихида «Июн воқеалари» ёки «Ўш воқеалари» номи билан муҳрланиб қолган қонли тўқнашувларга 15 йил тўлди. Ундан бери Қирғизистонда тўртта президент алмашди. Улар ҳар йили 10 июнь куни халқ бирдамлиги ва тинчлик ҳақидаги баёнотлар билан мудҳиш кунларни хотирлашар эди. Этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасидаги тўрт кунлик тўқнашувга 15 йил тўлган санада юқори даражадаги расмий мурожаатлар янграмади. Сўнгги йилларда Қирғизистон расмийлари…

Батафсил...

Садир Жапаров учун навбатдаги ислоҳот

Қирғизистон сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ва уларнинг сиёсий оқибатлари таҳлили Қирғизистонда 2025 йил июнь ойида янги сайлов қонунининг қабул қилиниши ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва мухолифат кучларини заифлаштиришга қаратилган мамлакат сиёсий тизимининг тубдан ўзгаришини англатади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, сайлов жараёнидаги ўзгаришлар Президент Садир Жапаровнинг авторитар тенденцияларини кучайтиришга, парламент фаолиятида сиёсий партиялар ролини камайтиришга хизмат қилади. Гендер квоталарига эга бўлган янги кўп мандатли тизим…

Батафсил...
1 … 11 12 13 14 15 … 51