Россия Қирғизистонга 40 та ўт ўчириш машинаси совға қилди

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг 28 февраль куни хабар беришича, Россиядан гуманитар ёрдам сифатида 40 та ўт ўчириш машинаси етиб келган.

1 март куни Бишкекнинг эски майдонидан техникаларни тантанали қабул қилиш маросими бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, ўт ўчириш машиналари икки давлат президентлари ўртасидаги аввалги келишув асосида грант сифатида берилган.

1 февраль куни Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Хитойдан грант сифатида олинган 100 дона техникани топширди. Улардан 85 таси ўт ўчириш машиналаридир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ