Қирғизистонда ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, Россиядаги муҳожирлар Украина билан урушга сафарбар бўлмасликларини сўраб мурожаат қилишлари ҳолатлари кўпайган.
Аммо ҳуқуқ ҳимоячилари уларга қандай ёрдам беришни билишмайди. Илгари юз минглаб қирғизистонликлар Қирғизистон фуқаролигини тўхтатмаган ҳолда Россия фуқаролигини олган. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу муаммони давлат даражасида ҳал қилиш керак, деб ҳисоблайди.
Охирги икки ҳафта ичида ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасуловага кўра, унга Россияда яшаб, шу давлат фуқаролигини олган ўнлаб асли қирғизистонликлар хат ёзишган. Улар Украина билан урушга сафарбар қилинмаслик учун ёрдам сўрашади ва бу борада Қирғизистон элчихонаси ёрдам бермаётганидан шикоят қиладилар. Аввалига, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси, у қандайдир йўл билан собиқ ватандошларини тинглашга, муаммони ҳал қилиш йўлларини таклиф қилишга уриниб кўрган, кейин эса хабарларни Facebookда ёзишга қарор қилган.
«Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ёрдам бермаса, жуда ҳайрон бўлишади. Биз қирғизистонликмиз, дейишади, нега элчихона бизга ёрдам бермайди, нега бизни элчихона Қирғизистонга олиб кетмайди?, деган мурожатлар кўпайди. Шу сабаб ҳам бу ерда ёзишга мажбур бўлдим. Элчихона сизга ёрдам беришга мажбур эмас, чунки сиз энди Қирғизистон фуқароси эжмассиз. Мана шуни кўпчилик тушунмайди”, дейди Азиза Абдирасулова.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг пости ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Негаки, бунгача Қирғизистонда ҳеч ким Россия паспортини олган ватандошларини собиқ ватандошлар деб атамаган эди. Агар баъзи фойдаланувчилар Абирасулованинг сўзларини қоралаб, одамлар яхши турмуш тарзи туфайли Россия фуқаролигини олиш учун мурожаат қилмаганини таъкидлаган бўлса, бошқалари ҳуқуқ ҳимоячисига мамлакат расмий органлари эълон қилиши керак бўлган нарсани омма олдида айтгани учун миннатдорчилик билдиришган.
Статистик маълумотларга кўра, Россия фуқаролигини олишни хоҳловчилар сони камаймаяпти, аксинча, ўсиб бормоқда. Агар беш йил олдин саккиз минг қирғизистонлик Россия паспортини олган бўлса, икки йил аввал – аллақачон 20 минг, ўтган йили эса Россия армияси Украинага бостириб кирганида, 37 минг қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган.
Ўтган ҳафтада Украинада қирғизистонлик Аян Алишеров вафот этгани маълум бўлди. У Россия фуқароси эмас эди, лекин Россия колониясида хизмат қилган. Марҳумнинг яқинлари унинг қамоқдан тўғри урушга жўнатилганини билишмаган.