Қирғизистон ва Буюк Британия 2023 йилда Қирғизистон фуқароларини ишга жойлаштириш бўйича келишиб олди

2023 йилда Қирғизистоннинг икки минг фуқароси Буюк Британияга ишлаш учун боради. Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, 30 январь куни Меҳнат вазирлиги ва Британия дипломатик ваколатхонаси ўртасида Қирғизистон фуқароларини Буюк Британияда ишга жойлаштириш бўйича келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтган.

“Буюк Британияда қишлоқ хўжалигида ишлаш учун номзодларни ишга олиш аллақачон Бишкек ва Ўш шаҳарларида ўтказилган ва ҳозирда танлов жараёни давом этмоқда. Шартнома муддати 6 ойгача, тўлов иш соати учун 10 фунтни ташкил этади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Меҳнат вазирлиги, шунингдек, Фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш маркази қирғизистонликларни дунёнинг бошқа мамлакатларида ишга жойлаштириш бўйича иш олиб бораётганини ҳам қайд этди.

Агентликнинг сўнгги маълумотларига кўра, 1 миллион 200 мингга яқин қирғизистонлик Қирғизистон Республикасидан ташқарида меҳнат миграциясида. Қирғизистон Республикасининг 1 миллион 63 минг фуқароси Россияда, 30 мингга яқин қирғизистонлик Қозоғистонда, 20 минг нафари Туркияда меҳнат қилмоқда. Қирғизистон Республикасидан 10 мингга яқин муҳожир АҚШ ва араб давлатларида ишлайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ