Қораcувда икки одам отишма натижасида яраланиб, шифохонага ётқизилди

Ўш вилоятининг Қораcув туманида икки киши ўқдан яраланган. Уларга ўқ узган номаълум фуқароларни аниқлаш ва қўлга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўш вилояти ИИБнинг хабарига кўра, 27 январ куни соат 20:30 атрофида Қорасув ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Қорасув тумани Наримон қишлоғида 2 нафар тинч аҳоли ўқотар қуролдан яралангани ва Ўш шаҳар касалхонасига ётқизилгани маълум қилинган.

Юқорида қайд этилган маълумотлар Қорасув ИИБ жиноятларнинг ягона реестрига қайд этилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Дастлабки суриштирув ишлари олиб борилиб, 2023 йилнинг 27 январь куни соат 19:15 атрофида Қорасув тумани Наримон қишлоғидаги турар-жой биноларидан бирига 30-35 ёшлардаги номаълум шахслар, “Мерсед-Бенз-Вито” русумли автомашинада келиб, уйнинг ҳовлисига киргани аниқланган. Бу шахсларнинг ўқотар қуроллари бўлган. Мазкур турар-жой яшовчилари ўзларининг “Тоёта Ланд Cруисер 200” русумли автомашинасида уйидан чиқаётганда, уларга қарата ўқ узилган. Яраланган 2 фуқаро касалхонага мурожаат қилишган.

2023 йилнинг 27 январь куни соат 22:11 атрофида Ўш шаҳар шифохонасининг жонлантириш бўлимига, 32 ёшли М.А. ичидан ва 21 ёшли Т.А. оёғидан олган ўқ жароҳати туфайли ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 207-моддаси (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Воқеа бўйича Қорасув туман ИИБ томонидан зудлик билан “Қўлга олиш” ва “Чағилған” тезкор тадбирлари ўтказилиб, гумонланувчиларни қўлга олиш бўйича тезкор чоралар кўрилган. Тезкор чора-тадбирлар натижасида, 2023 йилнинг 27 январь куни соат 23:21 ларда Ўш шаҳрининг, Ўш кўчасидаги Оқ-Буура дарёси устидаги кўприкда тўхтаб турган “Мерcедес-Бенз-Вито” русумли автомашина топилиб, далилий ашё сифатида Ўш ИИБ ҳовлисига олиб борилган. Айни пайтда қочиб кетган номаълум шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор ишлари олиб борилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ