Санкт-Петербургда оммавий заҳарланиш оқибатида 27 нафар қирғизистонлик касалхонага ётқизилди

Санкт-Петербургда Қирғизистоннинг 27 фуқароси заҳарланиш билан Боткина клиник юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Департаментда қайд этилганидек, 27 нафар Қирғизистон фуқароси Санкт-Петербургга “Лахта маркази” давлат-ишбилармонлик мажмуасида ишлаш учун келган. Қирғизистонликлар Россиянинг «Прайдекс» МЧЖ компаниясига қурувчи сифатида ёлланиб, уч маҳал овқатланадиган ётоқхона билан таъминланган.

“Ҳозирда бу фуқаролар Боткина клиник юқумли касалликлар шифохонасида. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Роспотребнадзор текширув ўтказмоқда, сув ва озиқ-овқат намуналари олинди”, — дейилади Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонасининг идораси воқеа сабабларини ўрганаётганини таъкидлади.

Расмий маълумотларга кўра, айни пайтда Россияда бир миллиондан ортиқ қирғизистонлик меҳнат муҳожири бор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ