«ЖИА» бизнес ассоциацияси Туркиянинг Қирғизистондаги элчисининг сўзларини абсурд деб атади

«ЖИА» ишбилармонлар уюшмаси Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Аҳмед Содиқ Дўғаннинг 31 май куни Қирғизистон-Туркия Манас университетида ўтказилган семинарда сўзлаган нутқи юзасидан изоҳ берди.

Хабарда таъкидланганидек, дипломат учрашувда «ЖИА» уюшмасини «ФEТОнинг Қирғизистондаги бўлимларидан бири» деб атади. «Биринчидан, «ЖИА» бизнес уюшмаси ФEТО деб аталувчи ташкилотга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини масъулият билан эълон қилади… 16 йил давомида ассоциация сиёсатга аралашмаслик тамойилига амал қилди. Айбловлар билан у ҳеч қачон Туркия Республикасининг сиёсий тизимига қарши ҳаракат қилмаган», деб ишонтирди «ЖИА».

Шу ўринда, бу давлат элчисининг «Қирғизистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва сақлаш билан шуғулланувчи уюшма Туркиянинг миллий хавфсизлигига қандайдир тарзда таҳдид солиши мумкинлиги ҳақидаги» сўзларини «бемаънилик» деб аталди. «Аҳмед Содиқ Дўған оддий фуқаро эмас, Туркия ҳукуматининг амалдори. Элчи қирғиз ташкилотларини террорчи ташкилотнинг бўлимлари, Қирғизистон Республикаси фуқароларини эса манқуртлар деб атаб, дипломатик одоб-ахлоқ меъёрларини, давлат вакилининг сиёсий тўғрилигини ва инсоний хатти-ҳаракатларнинг оддий қоидаларини бузган», — дея ҳисоблайди «ЖИА».

Хулоса қилиб айтганда, тадбиркорлар уюшмаси «Ҳеч ким Қирғизистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ва фаолият юритаётган террорчи ташкилот деб аташга ҳаққи йўқлигини» таъкидлаб, дипломат «ўз баёнотлари учун очиқчасига узр сўрашига умид билдирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ