«Ўшда қабристонга кўплаб болалар кўмилмоқда» деган маълумот рад этилди

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги сўнгги кунларда Ўш яқинидаги қабристонларда кўплаб болалар кўмилганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

 

18-февраль куни ушбу маълумотни баъзи фойдаланувчилар «Фейсбук» ижтимоий тармоғига жойлаштирган.

 

Ўш шаҳридаги болалар юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Бақай Акматовнинг сўзларига кўра, 2021-йилнинг январь ойида шаҳарда 356 болада турли юқумли касалликлар аниқланган. Уларнинг ҳеч бири ўлмаган.

 

«Ўтган йилга нисбатан болалар ўртасида пневмония ҳолатлари кам», – деб айтган вазирликка Бакай Акматов.

 

Қирғизистонда январь ва февраль ойларида пневмония ва гриппдан азият чекаётган болалар сони кўпайган. Сўнгги маълумотларга кўра, 150 дан ортиқ бола Бишкекдаги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллий марказида пневмония билан касалланиб ётмоқда.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ