Қирғизистонда болалар ўлими камайди

Қирғизистон болалар ўлимини камайтиришга муваффақ бўлди, дейди Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллий маркази директори Қамчибек Узақбаев.

 

Унинг сўзларига кўра, шу мақсадда бир қатор ишлар қилинган.

 

“Аввало биз оилани режалаштириш тизимини жорий қилдик ва ҳомиладорлик пайтида ғамхўрликни кучайтирдик. Эмлаш сезиларли даражада яхшиланди. Бундан ташқари, биз болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятини кенгайтирдик. Шу муносабат билан биз болалар ўлимини камайтиришга эришдик », – дейди у.

 

Узақбаев болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти ҳам ошганини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ