Тожливирус 41 кишида аниқланиб, бир киши вафот этди

Қирғизистонда охирги кунда тожливирус 41 кишида аниқланиб, 1 киши вафот этди. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

 

Маълумотга кўра тожливирус Бишкекда 15, Ўш шаҳрида 3, Чуй вилоятида 18, Норинда 5 кишидан топилган.

 

Шу билан бирга, бир кун ичида 53 киши тожливирусдан соғайиб, тузалганларнинг умумий сони 82306 кишини ташкил этди.

 

Бундан ташқари, кун давомида Чуй вилоятида бир киши COVID-19 касаллигидан вафот этди.

Айни пайтда, касалхоналарда тожливирусдан 444 бемор, амбулатория шароитида 387 бемор даволанмоқда.

 

Қирғизистонда пандемия бошланганидан бери жами 85516 киши тожливирус билан касалланган. Уларнинг 82306 нафари соғайиб чиқса, 1442 киши вафот этган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ