Пандемия мигрантларнинг пул ўтказмаларига қай даражада таъсир кўрсатди?

Қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари ўтган йили 2 миллиард 377 миллион 160 минг доллар жўнатган. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий банки хабар бермоқда.

 

2019-йилда мамлакатга 2 миллиард 406 миллион 850 минг доллар ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг бошида пул ўтказмалари ҳажми камайди ва июнь ойидан бошлаб 2019-йилга нисбатан ўсган.

2020-йилнинг ҳар ойи учун маълумотлар (қавс ичида 2019-йилга нисбатан фарқ кўрсатилган):

Январь – 148,5 миллион доллар (16,7 миллион долларга кам);

Февраль – 161,1 миллион (14,3 миллионга кам);

Март – 144 миллион (51,8 миллионга кам);

Апрель – 76,3 миллион (123,8 миллионга кам);

Май – 165,3 миллион (29 миллионга кам);

Июнь – 277,9 миллион (86,3 миллион);

Июль – 249,7 миллион (25 миллионга кўп);

Август – 238,7 миллион (19,4 миллион кўп);

Сентябрь – 267,2 миллион (57,3 миллион кўп);

Октябрь – 226,2 миллион (5,8 миллион кўп);

Ноябрь – 201,1 миллион (9,9 миллион кўп);

Декабрь – 217 миллион (2,1 миллион кўп).

Пул ўтказмалари Қирғизистон иқтисодиёти учун муҳимдир. Улар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисмини ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ