Қирғизистон-Хитой чегараси вақтинча ёпилади

Хитойдаги Янги йил байрами муносабати билан Тўруғарт ва Эркештом назорат-ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Чегара хизмати жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Тўруғарт назорат пункти 2021-йил 11-февралда ёпилади ва 15 февралда қайта очилади.

«Эркештом» назорат пункти 12-февралдан 16-февралгача вақтинча ёпилади.

Таъкидлаш жоизки, «Тўруғарт» ва «Эркештом» назорат-ўтказиш пунктлари махсус алгоритм асосида ишлайди, бу фақат Хитойдан Қирғизистонга товарларни олиб ўтишга имкон беради.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ