Муфтиёт имомлари ўтган йили 15 мингдан ортиқ никоҳ ўқиб  рўйхатдан ўтказдилар

Ўтган йили муфтиёт томонидан ишлаб чиқилган ягона шаръий никоҳ қайдномасида 15119 та никоҳ қайд этилди.

Бунга 2020-йилда муллалар томонидан қилинган никоҳлар киради. Рўйхатдан ўтаётганда имомлар эр-хотиннинг шахсини тасдиқловчи паспортларини тақдим этишлари ва фақат 18 ёшга тўлганлар учун шариат талабларига мувофиқ никоҳ тузишлари шарт.

Никоҳ қайдномаси қуйидаги мақсадга эга:

мусулмонлар учун шариат никоҳларини рўйхатдан ўтказиш ва мамлакатда оила институтини мустаҳкамлаш;

оилавий қадриятларни тарғиб қилиш ва никоҳ, талоқ ва нафақа масалаларини кенг тушунтириш орқали ажралишнинг олдини олиш;

мамлакатда никоҳни тартибга солиш ва диний ҳодимларни жавобгарлигини кучайтириш;

эр никоҳда ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда аёлларнинг шаръий, мулкига ва мерос ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш;

Турмуш ўртоқлар ўртасида севги, муҳаббат ва келажак авлодларни кўпайтириш, виждон ва шарафни сақлаш.

Шариат бўйича никоҳ қайдномаси 2019-йилнинг 12-июнида ишга туширилган. Ушбу журнал муфтиёт томонидан махсус тайёргарликдан ўтгандан кейингина диний ҳодимларга топширилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ