20-январдан бошлаб Ўшдаги мактаблар одатдагидек ишлай бошлайди

Жорий йилнинг 20-январидан бошлаб Ўш вилоятидаги мактаблар одатдагидек ишлай бошлайди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги ваколатхонаси хабар қилмоқда.

 

Ҳозирда 264 мактаб реал режимда дарс бермоқда, 281 мактаб алгоритм асосида, иккитаси эса онлайн режимида ўқитмоқда.

 

2020-2021 ўқув йилида Ўш вилоятида 547 та умумтаълим мактаби ишламоқда. Вилоятда жами 249 932 ўқувчи билим олаётган бўлса, 188 063 ўқитувчи фаолият олиб боради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ