COVID бир кунда бир беморни умрига зомин бўлиб, 92 кишига юқди

Ўтган кун давомида Қирғизистонда 92 кишида тожливирус аниқланган бўлиб, бир бемор Бишкекдаги касалхонада вафот этган. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

177 киши касаллик билан курашиб COVID-19 инфекциясидан тузалган. Айни пайтда шифокорлар томонидан даволанаётган беморларнинг 44 нафарининг аҳволи ўта оғир эканлиги айтилмоқда.

Бир кунда қайд қилинган COVID-19  U07.1 ва U07.2 нинг янги ҳолатлари:

Бишкек – 51;

Ўш – 9;

Чуй вилояти – 10;

Ўш вилояти – 5;

Талас вилояти – 0;

Норин вилояти – 3;

Иссиқкўл вилояти – 3 та;

Жалолобод вилояти – 10;

Боткен вилояти – 1.

Қирғизистонда тожливирус қайд қилинганидан бери жами 82 587 кишига юққан.

COVID-19 дан бир кун ичида соғайганлар:

Бишкек – 51;

Ўш шаҳри – 7;

Чуй вилояти – 53;

Ўш вилояти – 10;

Талас вилояти – 4;

Норин вилояти – 8;

Иссиқкўл вилояти – 26;

Жалолобод вилояти – 8;

Боткен вилояти – 10.

Республика штаби COVID-19 дан тузалганларнинг умумий сони 78 358 кишини ташкил этганини айтмоқда.

Айни пайтда касалхонада 810 бемор даволанмоқда:

11 киши – қониқарли аҳволда;

514 – ўртача оғир аҳволда;

241 – оғир аҳволда;

44 – жуда оғир аҳволда.

Амбулатор шароитда даволанаётган 1113 бемор бор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ