Қирғизистонда COVID-19 касаллигидан икки киши вафот этди

11-январь куни Қирғизистонда COVID-19 касаллигидан икки киши вафот этди. Ўлганларнинг умумий сони 1371 га етди.

 

Ўтган кун давомида яна 107 кишига тожливирус ташхиси қўйилган. Пандемия бошланганидан бери 82 минг 380 киши вирус юқтирди.

Бир кунда 101 бемор COVID-19 дан соғайди. Шифо топганларнинг умумий сони 78 003 кишини ташкил қилади.

839 бемор касалхонада даволанмоқда, улардан 54 нафарининг аҳволи ўта оғир, 232 нафарининг аҳволи оғир, 543 нафарининг аҳволи ўрта ҳолатда, 10 нафарининг аҳволи барқарор.

Бир кун ичида 1  тиббиёт ходими тожливирус билан касалланган. Икки шифокор касалхонадан, бешта уй карантинидан чиқарилди. COVID-19  4177 шифокорга юқган, улардан 4014 нафари шифо топган.

 

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ