Сайловнинг тўлиқ натижалари 20 кун ичида эълон қилинади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова бугун матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Унга кўра овоз беришнинг дастлабки натижалари 11-январь куни эрталаб соат 6: 00гача тўлиқ келиб тушади. У 20 кунгача қўлда ҳисоблаб чиқилади, ундан сўнг тўлиқ натижа олинади.
Бугун, соат 20: 00да Қирғизистондаги ва чет элдаги баъзи сайлов участкаларининг дастлабки натижалари эълон қилинади.