Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайловлари ва референдум давом этмоқда. 12:00 ҳолатига кўра, Президент сайловида қатнашувчилар 9,23 фоизни ташкил этди, деди МСК раиси Нуржан Шайлдабекова матбуот анжуманида.
Ҳудудий кўрсаткичлар:
– Ўш шаҳрида 14,11%;
– Иссиқкўл вилоятида – 10,96%;
– Бишкек шаҳрида 9,12%;
– Жалолобод вилоятида 9,43%;
– Норин вилоятида 9,38%;
– Ўш вилоятида 9,17%;
– Талас вилоятида 8,35%;
– Чуй вилоятида 7,68%;
– Боткен вилоятида 9,01%.
– хориждаги сайлов участкаларида 2422 сайловчи овоз берди. Бу 5,4 фоизни ташкил этади.