Сайлов: Бугун тушга қадар 11 та шикоят келиб тушди

Бугун, 10-январь куни соат 12.00 да сайловчилардан 11 та шикоят келиб тушди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Тинчтик Шайназаров матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Шикоятларнинг аксарияти техникалар бузилиши тўғрисида бўлди. Шайназаровнинг сўзларига кўра, барчаси ўз ўрнига қўйилди.

 

Сайлов кампанияси бошланганидан бери жами 61 та мурожаат келиб тушди. Овозларни сотиб олиш бўйича 13 та шикоят, фуқароларни оммавий ташиш бўйича иккита ҳолат, сайловолди ташвиқоти пайтида ҳуқуқбузарликлар тўғрисида 7 та, сайловчилар ҳуқуқларини бузиш бўйича иккита, безорилик бўйича иккита факт, маъмурий ресурслардан фойдаланиш бўйича 17 та шикоят ва бошқа масалалар бўйича 12 та шикоят келиб тушган.

 

«Сайлов куни ҳеч қандай босим бўлмаслиги керак», деди у. Ҳеч ким бизнинг фуқароларимизнинг сайлов ҳуқуқларини бузмаслиги керак. Агар бирон бир сайлов участкасида жиддий фактлар мавжуд бўлса, ушбу сайлов участкасидаги овоз бериш натижалари бекор қилинади », – деди Шайназаров.

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ