Икки бемор вафот этиб, 170 кишидан COVID-19 чиқди

Сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда 170 киши коронавирус билан касалланган ва 206 бемор соғайган. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

Бир кун ичида COVID-19 U07.1 ва U07.2  қайд қилинган янги ҳолатлари:

 

Бишкек – 54;

Ўш – 8;

Чуй вилояти – 49;

Ўш вилояти – 16;

Талас вилояти – 3;

Норин вилояти – 10;

Иссиқкўл вилояти – 20;

Жалолобод вилояти – 10.

Мамлакатда жами 81 826 кишига расмий равишда коронавирус ташхиси қўйилган.

 

Ўтган кун давомида COVID-19 дан соғайганлар, пневмонияни ҳисобга олган ҳолда:

Бишкек – 67;

Ўш шаҳри – 5;

Чуй вилояти – 62;

Ўш вилояти – 8;

Талас вилояти – 13;

Норин вилояти – 1;

Иссиқкўл вилояти – 32;

Жалолобод вилояти – 12;

Боткен вилояти – 6.

Юқумли касалликлардан тузалганларнинг умумий сони 77 376 кишига етди.

Афсуски, ўтган бир кун ичида Бишкекдаги икки бемор касалликка дош беролмади. COVID-19 шу билан 1363 кишини умрига зомин бўлди.

Шунингдек касалхоналарда 885 бемор даволанмоқда. Улардан тўққиз нафарининг аҳволи қониқарли, 573 нафарининг ҳолати ўртача, 249 нафарининг аҳволи оғир, 54 нафарининг аҳволи ўта оғир. Амбулатор даволанаётган 1277 бемор бор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ