Адахан Мадумаров 1965 йил 9 мартда Ўш вилоятининг Ўзган туманида туғилган. Тверь давлат университетининг тарих факултетини ва Қирғиз давлат университетининг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган.
Ҳаёт фаолияти:
-
1982-1987 – Ўш вилояти Ўзган туманидаги совхоз ишчиси;
-
1992-1994 йилларда – Қирғизистон Республикаси Матбуот ва ахборот вазирининг ёрдамчиси, «Турк дунёси» газетасининг бош муҳаррири;
-
1992-1994 – Давлат телерадиокомпаниясининг болалар ва ўспирин дастурлари бош муҳаррири;
-
1995-2005 – Олий кенгашнинг аввалги уч чақириқ депутати. 2006 йил апрель ойида у Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган;
-
2006-2007 – Қирғизистон давлат котиби;
-
2007-2008 – Олий Кенгашнинг IV чақириқ раиси;
-
2008-2009 – Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик Кенгашининг раиси;
-
2013-2015 йилларда – Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котибининг ўринбосари.
Оилали, уч фарзанднинг отаси.