«Ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилади, одамлар тайёр бўлиши керак»

Қирғизистонда 2021-йилнинг март ва апрель ойларида ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилади, одамлар бунга тайёр бўлиши керак. Бу фикрни Чет эллик инвесторлар уюшмаси раиси Қайрат Итибоев «Марал» радиосига берган интервюсида айтиб ўтди.

 

Унга кўра, ҳукумат яхши ахборот сиёсатини олиб бормаяпти. Иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун капиталнинг чиқиб кетишини секинлаштирадиган йўлни топиш керак.

Бундан ташқари, яқинлашиб келаётган сайловлар ички сармояларни сусайтиради.

«Контрабанда, яширин иқтисодиёт ва солиқларни тартибга солиш орқали халқ хазинаси  тўлдирилиши мумкин. Бировдан қарз олишнинг ҳожати йўқ. Давлат мулкида жиддий ислоҳотлар зарур. Ушбу тармоқ жуда ёмон аҳволда. Давлат капитали иштирокидаги барча корхоналар ишламаяпти. «Бошқарув самарадорлигини тушунмасдан галстук тақадиганлар ва «мен давлат хизматида ишлайман «дейдиганлар умуман иқтисодиётга жуда оз ҳисса қўшмоқдалар», – дейди Итибаев.

У ҳукуматнинг кадрлар сиёсатини танқид қилди ва ҳолатнинг ёмонлигидан афсусланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ