Қирғизистоннинг олтин захиралари бир ойда 1,6 миллиард сомга камайди

Бир ой давомида Миллий банкнинг олтин захиралари 1 миллиард 646,6 миллион сомга камайди. Бу ҳақда муассаса расмий сайтида ёзилган.

 

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида захира ҳажми рекорд даражадаги 83 миллиард 11,1 миллион сомга етиб(рекорд),  декабрь бошида 81 миллиард 364,5 миллионга тушди. Аммо сабаби аниқ айтилмаган.

Таъкидлаш керакки, кеча кечаси Лондондаги қимматбаҳо металллар ассоциацияси бир унция олтин (31,1 грамм) 79 долларга тушиб, 1810,75 долларни ташкил қилганини айтди. Буни деярли жаҳон баҳоси деса бўлади.

 

Бу йил Қирғизистон Миллий банки жуда кўп олтин сотиб олди. Масалан, йил бошида захира қиймати 49 миллиард сомдан кам бўлган.

Олтин-валюта захиралари (халқаро валюта захиралари) Миллий банкка сом курсини доимий равишда кузатиб бориш имкониятини беради. У CDR (Махсус қарз олиш ҳуқуқи – Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) сунъий захиралари ва тўлов воситалари) сингари ўнлаб валюталар ва олтиндан иборатдир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ