Бутун Жалолобод «Чач» тахаллусли жиноятчидан қўрқар эди

Бутун Жалолобод вилояти «Чач» тахаллуси билан танилган криминал авторитет Эрнис Мурзакмедовдан қўрқарди. Бу ҳақда бугун Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Унга кўра Мурзакмедов бошчилигидаги жиноий гуруҳ милициячининг машинасини уриб, яна калтаклаган.

«Улар милиция ходимининг калтакланишига алоқадор», деди Ташиев.

Унинг қўшимча қилишича, фуқаролар энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ишонмай қолдилар.

«Улар уюшган жиноятчиликдан қўрқишади. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ўрнига милиция улар билан иш олиб борган ”, – дейди Ташиев.

Унинг сўзларига кўра, яқинда ГКНБ ходимлари рўйхатдаги одамларни Чуй вилоятида уюшган жиноий гуруҳ аъзоси сифатида ҳибсга олишган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ