23-декабрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда яна икки бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Ўлганларнинг умумий сони 1337 га етди.
Сўнгги 24 соат ичида 230 янги COVID-19 касаллиги аниқланди. Шундай қилиб, мамлакатда вирус юқтирганларнинг умумий сони 79 минг 659 кишини ташкил қилмоқда.
23-декабрь ҳолатига кўра 261 киши тожливирусдан соғайиб, соғайганларнинг умумий сони 73651 кишига етди.
1453 бемор касалхоналарда даволанмоқда, шу жумладан:
-18 киши қониқарли аҳволда;
-955 ўртача оғир аҳволда;
-402 киши оғир аҳволда;
-78 беморнинг аҳволи ўта оғир.
2414 бемор уйда даволанмоқда.
Бир кун ичида 5 нафар тиббиёт ходими тожливирусни юқтирди ва 3 нафар ҳодим соғайиб кетди.
Вирусни юқтирганларнинг умумий сони 4080 га етди, улардан 3850 киши соғайди.