Россия 2021-2022 йилларда товарларни маркалаш тизимини яратиш учун Қирғизистонга 623,4 миллион рубль ажратади. Тегишли фармонни Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин имзолади.

Вазирлар Маҳкамаси веб-сайтида гап «бепул техник ёрдам» ҳақида кетаётгани қайд этилган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ЕОИИда маҳсулотларни маркалаш учун рақамли механизмлардан фойдаланиш амалиётини кенгайтиришни таклиф қилганди. Шунингдек, у 2021-йилнинг 1-январидан енгил саноат товарларини маркалаш жорий этилишини эслатди.