Қирғизистонда бир сутка давомида Ўш вилоятида битта бемор тожливирусдан вафот этди. Мамлакатда ушбу касалликдан ўлганлар сони 1317 кишига етди.
Бир кунда COVID-19 нинг 241 янги касаллиги аниқланди ва март ойидан бери тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 78151 кишига етди.
Бир кунда 403 киши касалликдан тузалди, соғайганларнинг умумий сони 71 270 кишига етди.
Бир кун ичида 8 нафар тиббиёт ходими тожливирус юқтириб олди ва 15 нафар ҳодим соғайди. Тожливирус билан касалланган беморларнинг умумий сони 4049 га етди, улардан 3796 нафари соғайиб кетди.