COVID-19: Тўрт бемор вафот этиб, 236 киши янги қайд қилинди

Қирғизистонда яна тўртта бемор тожливирусдан вафот этди. Уларнинг иккитаси Бишкекда, қолганлари Чуй вилоятида аниқланган. Мамлакатда тожливирусдан ўлганлар сони 1316 кишини ташкил қилади.

Бир кунда 236 киши COVID-19 юқтирган. Шундай қилиб, мамлакатда тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 77 минг 910 га этди.

15-декабрь ҳолатига кўра 417 бемор тузалди, жами 70 867 киши тожливирусдан соғайди.

1948 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Улардан 86 кишининг аҳволи ўта оғир, 516 кишининг аҳволи оғир, 1322 кишининг ҳолати ўртача, 24 кишининг аҳволи қониқарли.

Уйда даволанаётган 2904 бемор бор.

Бир кун ичида икки тиббиёт ходими тожливирус вирусини юқтирган ва 11 ҳодим соғайган.

Жами 4041 нафар шифокор COVID-19 вирусини юқтирган, улардан 3781 нафари соғайган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ