Президентлик сайлови: Эртага сайловолди ташвиқоти бошланади

Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодларни рўйхатга олишни якунлади. Ташвиқот ишлари 15-декабрда бошланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Aбдижапар Бекматов Биринчи радио орқали маълум қилди.

«Конституциявий қонунга кўра, сайловолди ташвиқоти сайловдан 35 кун олдин бошланади», деди у. Бироқ, бу муддатидан аввалги сайлов бўлгани учун ташвиқот 26 кун олдин бошланади », – деди Бекматов.

Унга кўра, президентликка номзодларнинг дастурини тақдим этиш учун сайловчилар билан учрашув қоидалари конституциявий қонунда белгиланган. Бундан ташқари, номзодларга давлатнинг КТРК ва ЭЛТР телеканалларида бепул эфир вақти берилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ