Ўзган шаҳридаги уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, воқеа шаҳарнинг Ленин кўчасида содир бўлган. Натижада, мўрининг атрофидаги 5 квадрат метр ёғоч шифт ёниб кетган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Ўтган кун давомида Қирғизистонда 14 та ёнғин қайд этилди. Уларни ўчиришга 16 та ўт ўчириш бўлими жалб қилинган.
Олов чиққан жойлар ва шаҳарлар:
– Бишкек шаҳрида 1,
– Ўш вилоятида 2 та
– Чуй вилоятида 6 та
– Жалолобод вилоятида 5.