Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси жорий йилнинг тўққиз ойида узоқ хориждан (МДҲ мамлакатларидан ташқари) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, январь-сентябрь ойларида 2019-йилнинг шу даврига нисбатан тўғридан-тўғри инвестициялар оқими 1,5 баравар камайган.
Ўтган йилга нисбатан қайси мамлакатлардан камроқ инвестиция келди:
• Канада – 24,5 фоизга (қайта ишлаш саноати);
• Буюк Британия – 3,3 марта (геологиявий тадқиқот);
• Хитой – 1,9 марта (фойдали конларни қазиб олиш, геологиявий тадқиқот);
Шу билан бирга, бир қатор давлатларнинг инвестициялари ҳажми, аксинча, ошди. Масалан, Швейцария тоғ-кон саноати, молиявий воситачилик ва суғуртага 4 фоиз кўпроқ сармоя киритди. Шунингдек, Жанубий Корея қурилиш соҳасига 2,1 баробар кўпроқ маблағ сарфлади. Улар орасида аввалги йилга нисбатан қурилишга 8,7 фоиз кўпроқ сармоя киритган Туркия ҳам бор.
Қирғизистонга инвестицияларнинг энг катта улуши Хитой (жами инвестицияларнинг 28,5 фоизи), Канада (21,7 фоиз), Голландия (11,9 фоиз), Швейцария (7,1 фоиз), Туркия (6,9 фоиз) ва Буюк Британияга (5,8 фоиз)тўғри келди.