Жорий йилнинг 11 ойида Қирғизистонда бюджет кредитларини тўлаш режадан ошди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.

Унга кўра, Бюджет кредитини бошқариш бўйича давлат агентлиги январь-ноябрь ойларида 2,8 миллиард сомни тўлашни режалаштирмоқда. Бироқ, ҳисоблаб чиққанда 3,6 миллиард сом тушганлиги маълум бўлди.
Ушбу маблағнинг 2,7 миллиарди асосий қарз бўлса, 9 миллиони фоизлар ва жарималар бўлиб ҳисобланади.
Бюджет кредити – бу хўжалик юритувчи субъэктларга республика бюджетидан бериладиган кредитдир. У илгари берилган кредитлар бўйича фоизларни тўлаши ва суммани тўлаш мажбуриятларини бажариши шарти билан берилади.
Айтганча, март ойида Миллий банк «Тожливирус билан боғлиқ молиявий-кредит фаолиятини тартибга солишнинг вақтинчалик қоидалари тўғрисида» қарор қабул қилди. Унга кўра, кредитни тўлаш муддати камида уч ойга қолдирилади ва ўз вақтида тўламаганлик учун жарима солинмайди. Шунингдек мижознинг «кредит тарихига» ушбу ойлардаги кечикиши ҳам ҳисобга олинмайди.